Қатнов йўлга қўйилди
  • 12 Ноябрь 2015

Қатнов йўлга қўйилди

Олот ва Қоракўл туманларида яшовчи аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди. Яъни “Олот — Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди.

—Бундан жуда хурсандмиз, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Олот тумани бўлинмаси раиси Бахтиёр Воҳидов. — Илгари  шу ҳудудда истиқомат қилувчилар пойтахтга поездда бориш учун автоуловда юз километрдан зиёд масофани босиб ўтиб, Когон темир йўл вокзали орқали сафарга отланишарди. Табиийки, Тошкентдан қайтиш чоғида ҳам шу ҳол такрорланарди. Эндиликда эса бунга ҳожат қолмади.
Поезд ҳар икки томонга ҳафтада уч марта қатновни амалга оширади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Аграр соҳага сармоялар Кўп тармоқли фаолият »