XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 29 Октябрь 2015

Ўзбекистоннинг «Кредитлаш тизими» жаҳон рейтингида 63 поғона кўтарилди

Мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб, тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаб бораяпмиз. Бунинг самараси барча соҳада кузатилаётгани каби банк тизимида ҳам яққол намоён бўлаяпти. Бу эса халқаро миқёсда юксак эътироф этилаётир.

Дарҳақиқат, банкларимизнинг молиявий барқарорлиги турли миллий ва халқаро ташкилотларнинг ижобий баҳосига сазовор бўлиб, дунё рейтингида юқори ўринларга муносиб кўрилмоқда. Куни кеча Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси томонидан “Бизнесни юритиш — 2016” (“Doing business — 2016”) бўйича эълон қилинган мамлакатларнинг янги рейтингида Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари бўйича жаҳоннинг 189 давлати орасида 54 поғона кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади. Бу охирги бир йил мобайнида кузатилган ўсиш натижасидир.
Энг юқори ўсиш суръати эса “Кредитлаш тизими” бўйича қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан бир йўла 63 поғона кўтарилиб, 105-ўриндан 42-ўринга чиққани ғоятда қувонарли муваффақият саналади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги уч йилда мазкур рейтинг кўрсаткичи 112 поғона ўсди.
Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатларини, унинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган. Бу жараёнда молия муассасалари ҳам фаол иштирок этаяпти.
Улар томонидан кўрсатилаётган тезкор хизматлар ва ажратилаётган маблағлар кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли рўёбга чиқариш, минглаб иш ўринларини яратиш имконини бермоқда. Бу “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойилини ўз фаолиятининг бош мезони сифатида белгилаб олган банкларимизда хизмат кўрсатишнинг барча йўналиши замон талабларига мос равишда такомиллаштирилиб борилаётгани самарасидир. Айниқса, иқтисодиётимизнинг етакчи кучига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор.
Президентимиз томонидан юритилаётган оқилона сиёсат, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли дунёда ҳали-бери давом этаётган глобал муаммо оқибатларининг нафақат олди олинди, балки банкларнинг молиявий барқарорлиги таъминланиб, капиталлашув даражасини янада мустаҳкамлашга эришилди. Буларнинг барчаси республикамиз банк тизими инқирознинг салбий таъсиридан ишончли тарзда ҳимояланганининг яққол тасдиғидир.
Халқаро экспертларнинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистон банк тизимида хорижий инвесторлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Уларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар қабул қилингани, банк тизими босқичма-босқич ислоҳ этилаётгани, уларнинг ресурс базаси тобора мустаҳкамланаётгани ютуқларнинг бош омили бўлмоқда. Пировардида кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари сифати тубдан яхшиланиб, кредитлаш ва фоиз сиёсати барча йўналишда кенг кўлам ҳамда миқёс касб этди. Хусусан, Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкаси 2015 йилнинг 1 январидан 10 фоиздан 9 фоизга пасайтирилганлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада тараққий этишига кенг йўл очиб берди.
Маълумки, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи мунтазам равишда эълон қилиб келинади. Бу галгисида дунё давлатларидаги бизнес юритиш шароити турли мезонларга биноан баҳоланди. Хусусан, Ўзбекистонда кредитлашнинг тартиб-қоидалари тадбиркор талабига мос равишда йилдан-йилга соддалаштирилаётгани, Марказий банк томонидан фоиз сиёсати тўғри ишлаб чиқилаётгани, қолаверса, кредит ахбороти алмашинуви ҳамда гаров таъминоти бўйича келишувларни амалга ошириш борасида қонунчиликнинг мустаҳкамлангани халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланди. Булар эса “Кредит олиш” индикатори бўйича рейтингини янада яхшилаш ва юқори ўсиш суръатларига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Умуман олганда, Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг бу йилги хулосаси Ўзбекистонда тарихан жуда қисқа давр ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ижтимоий ҳамда сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирувчи етакчи кучга айланганини, қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда мустаҳкам банк тизими қарор топганини халқаро миқёсда яна бир бор тасдиқлади. Бу эса давлатимиз раҳбарининг банк тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилган Фармон ва қарорлари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси мамлакатимиз банк тизими томонидан изчил таъминланаётгани натижасидир. Зотан, тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар халқ фаровонлиги ва аҳоли турмуш даражасини оширишга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир.
Хулоса ўрнида айтганда, Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланиб, банк тизимининг молиявий барқарорлиги таъминланаётгани мустақилликнинг дастлабки йилларида танлаб олинган ҳамда машҳур беш тамойилга асосланган тадрижий тараққиёт йўлимизнинг нақадар тўғри ва оқилона эканлигини қайта-қайта тасдиқламоқда.


Саид РАҲМОНОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+