XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 21 Октябрь 2015

Европа компаниялари: «Тошкентда бўлиб ўтадиган сармоявий форумда фаол иштирок этиш ва Ўзбекистон бозорига кириш ниятидамиз»

Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган “Ahoy” кўргазмалар марказида “Solids Rotterdam — 2015” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир кукунли ва донадор моддаларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ҳамда сақлашга ихтисослаштирилган сотувчи ва харидорларни бир жойга жамлади.

Ҳар йили 13 мингга яқин мутахассислар иштирокида 1100 дан зиёд бўлмалар намойиш этиладиган ушбу кўргазмада қадоқлаш ускуналари, текширув-тарози техникалари, конвейерлар ва транспорт воситалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, экспертиза ва текширув-ўлчов хизматлари билан бевосита танишиш мумкин.
Бу йил “Solids Rotterdam”га мазкур соҳадаги ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари, таъминот бўлими менежерлари, технология тармоғини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича техник ходимлар, муҳандислар ҳамда илмий тадқиқот институтлари вакиллари ташриф буюришди. Тадбирда меҳмонлар кўргазма ташкилотчилари томонидан тақдим этилган саноатнинг мазкур тармоғидаги бозор тенденциялари бўйича мустақил тадқиқотлар билан яқиндан танишдилар.
Ушбу нуфузли ярмаркада мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси вакиллари ҳам қатнашди. Ўзбекистон делегациясининг кўргазмада иштирок этишдан кўзлаган мақсади тадбир меҳмонларини республикамиз бозори билан таништириш, замонавий технологиялар ёрдамида кукунли ва донадор моддаларни ишлаб чиқариш, элтиб бериш ва сақлаш соҳасига хорижий сармояларни жалб қилишдан иборат бўлди.
Шунингдек, тадбирда Европа компаниялари Тошкентда ўтказиладиган Халқаро сармоявий анжуман ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
“Gericke” компанияси ижрочи директори Бас ДЕРКС “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюси чоғида мамлакатимизда хорижлик ишбилармонлар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, имтиёз ва афзалликларни юқори баҳолади.
— Бизнинг компаниямиз 1984 йилдан буён барча турдаги кукунли маҳсулотларни ўлчаш, аралаштириш, майдалаш, қадоқлаш ва харидорларга етказиб бериш билан шуғулланиб келади, — дейди у. — Мазкур соҳада бой тажрибага эгамиз ва кўплаб мамлакатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.
Мамлакатингиз ҳукумати турли соҳаларда, жумладан, кукунли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбиркор ва сармоядорларга катта имкониятлар яратиб бераётир.
Барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун хорижий ва ички сармояларни иқтисодиётга доимий равишда жалб этиш лозим, деб ҳисоблайман. Мазкур йўналишда Ўзбекистонда соғлом сармоявий муҳит ташкил қилинган ҳамда сиёсий барқарорлик таъминлангани туфайли ялпи ички маҳсулот ҳажми изчил равишда ўсиб бораяпти. Янги алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатингиз бозорига кириш мақсадида Тошкентда бўлиб ўтадиган сармоявий форумда фаол иштирок этиш ниятидамиз.

Рене ОТТЕВАНГЕР,
“Inteqnion” компанияси бошқарувчи директори:
— Компаниямиз донли маҳсулотларни қайта ишлаш ускуналари ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлга киритаётган муваффақиятларидан яхши хабардормиз. Хусусан, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорда сотиш имконини берувчи замонавий технологияларни мазкур соҳага жорий этиш бўйича республикангизда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътирофга сазовор.
Эътиборли жиҳати, мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишда ижобий тажрибага эгамиз. Бир неча йил аввал паррандачилик фермасини ташкил қилиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда қатнашганмиз. Ўзбек бозори биз учун қизиқарли ва истиқболли ҳисобланади. Маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида бўлажак сармоявий форумда иштирок этиш учун тараддуд кўраяпмиз.

Вилфред ШЕРООХОРН,
“NNZ” компанияси бош менежери:
— Ўзбекистондаги мавжуд иқтисодий ва илмий-техникавий салоҳият, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик европалик ишбилармон доира вакиллари учун республикангизнинг сармоявий жозибадорлигини белгилаб беради. Минглаб мутахассислар фаолият юритаётган амалдаги корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш сингари йўналишларда юртингизда эришилган тараққиёт алоҳида қизиқиш уйғотади.
Бўлиб ўтажак форумда 200 дан зиёд салоҳиятли хорижий сармоядорларнинг иштирок этиши чет эл компанияларининг Ўзбекистон билан шериклик алоқаларини ўрнатиш ҳамда тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганидан далолатдир. Мазкур форум республика иқтисодий тараққиёти учун янги имкониятлар эшигини очиб беришига аминман.

«Жаҳон» АА.
Роттердам

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+