Таннархи арзон, сифати юқори
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 08 Октябрь 2015

Таннархи арзон, сифати юқори

Наманган шаҳридаги “Avtoplast part” хорижий корхонасида енгил автомобиллар учун ёритиш тизимлари ва пластмасса эҳтиёт қисмлар тайёрланади. Бу ерда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар натижасида маҳсулот таннархи арзонлашиб, ундан фойдаланиш муддати янада узайди.

Масалан, асосий хом ашё ҳисобланган полипропилен гранулалари корхонага яқин вақтгача импорт сифатида келтириларди. Эндиликда у  “Шўртангазкимё” мажмуидан олинаяпти. Бу эса  ушбу маҳсулот учун сарфланадиган валютани тежаб қолиш имкониятини яратди. Умуман олганда, корхонада ҳозирги кунгача маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етди. Яқин вақт ичида бу кўрсаткич янада ортади.
— Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида ишлаб чиқариш суръати тобора ошиб бораётир, — дейди корхона раҳбари Қодирхон Абдуллаев. — Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида ички бозорга 76 минг дона ёки 796 миллион сўмлик 60 дан ортиқ турдаги ёритиш воситалари ва эҳтиёт қисмлар етказиб бердик.
Айтиш лозимки, вилоятда жорий йилнинг олти ойи якунларига кўра,  Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 15 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Бунинг ҳисобига  қўшимча равишда 5,2 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 1,5 миллион АҚШ долларига тенг валюта тежалишига эришилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР