Янги маҳсулот ўзлаштирилди
  • 06 Октябрь 2015

Янги маҳсулот ўзлаштирилди

Уйчи туманидаги “Жўрабек алоқа сервис” хусусий корхонасида фанер ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунда терак ва бошқа дарахтлардан асосий хом ашё сифатида фойдаланилмоқда.

Айни пайтда кичик бизнес субъектида ойига 6 минг донагача юқори сифатли қурилиш материали тайёрланаяпти. Компьютерлаштирилган дастгоҳ ҳамда ускуналар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
— Фанер ишлаб чиқариш биз учун янги соҳа, — дейди корхона раҳбари Шуҳратжон Отахонов. — Бунгача савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган эдик. Янги турдаги маҳсулотимиз сифати қурувчиларга маъқул тушди. Буни қисқа фурсатда 100 миллион сўмликка яқин буюртмалар олганимизда ҳам кўриш мумкин.
Таъкидлаш керакки, хусусий корхона фанерларни, асосан, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳа асосида тураржойлар бунёд этаётган қурилиш ташкилотларига етказиб бермоқда.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn