XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 25 Август 2015

Инновацион лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда

Мамлакатимизда кейинги йилларда саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг натижасида эса нафақат уларни самарали бошқаришга эришилаяпти, балки ишлаб чиқаришда рақобатбардошлик таъминланиб, сарф-харажатлар камайтирилаяпти, тайёрланаётган маҳсулотлар сифати тобора яхшиланмоқда.

Бунда, айниқса, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган инновацион лойиҳалар кенг қўлланилаётгани ўз самарасини кўрсатмоқда.
Энергия истеъмолида мутлақо янги йўналишларни излашга мўлжалланган бундай чора-тадбирлар аниқ мақсадли илмий-техник, инновацион дастурлар ва лойиҳалар, энергетика соҳасидаги чуқур тадқиқотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларидан комплекс фойдаланишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Қайд этиш жоизки, энергия тежамкорлигининг технологик салоҳиятини амалга ошириш жараёни бир қатор йўналишларни ўз ичига қамраб олган. Ёқилғи ва энергиядан фойдаланиш қоидаларини юритиш, етказиб бериш ёки сақлашда йўқотишларнинг олдини олиш, ортиқча қувватга эга электр қурилмаларини алмаштириш, бунинг учун мақсадли инвестицияларни жалб этиш шулар сирасига киради.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад иқтисодиётнинг турли соҳаларини, саноат корхоналарини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларни амалиётга изчил жорий этиш орқали ишлаб чиқариш субъектларида энергия тежамкорлигини оширишдир.
Хусусан, бугунги кунда Жаҳон банки иштирокида республикамиз тоғ-кон, кимё, энергетика, нефть-газ, қайта ишлаш саноатида модернизациялаш ва маънан эскирган ускуналарни замонавийларига алмаштириш учун 76 та лойиҳа молиялаштирилмоқда. Ушбу мақсадларга жами 157 миллион АҚШ долларидан зиёд сармоя жалб этилган бўлса, шундан 123 миллион доллари Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳиссасига тўғри келади. Энг муҳими, мазкур лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш йилига 547 миллион киловатт/соат электр энергияси ва 200 миллион куб метр табиий газ тежаб қолинишига имкон беради. Бунга республикамиз энергия тармоғини замонавийлаштиришга қаратилган умумий қиймати 10,6 миллион долларга тенг бўлган 11 лойиҳа мисолида яққол гувоҳ бўлиш мумкин. Айтайлик, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ва “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятларини модернизация қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар туфайли ҳар иккала субъектда йилига 306,2 мегаватт электр энергияси қуввати тежаб қолинмоқда. Бундан ташқари, “Навоийазот” АЖнинг тўққизта цехига илғор ускуналар ўрнатилиши билан бу ерда йил давомида 27,1 минг мегаватт электр энергиясини иқтисод қилиш имконияти вужудга келди.
Умуман, ушбу лойиҳаларнинг амалиётга жорий этилиши бир йилда 46,5 минг мегаватт электр энергияси ҳамда 100 миллион куб метр табиий газнинг иқтисод қилинишига замин яратиши билан эътиборга моликдир.
Мухтасар айтганда, бу каби инновацион лойиҳалар рўёби саноат корхоналарида иш унумдорлигини оширади. Чунки бунинг натижасида тежалаётган маблағлар фаолиятни янада кенгайтириш, ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банки лойиҳаларини Мувофиқлаштириш гуруҳи директори.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган