Эътибор, эътироф, рағбат
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 12 Июнь 2015

Эътибор, эътироф, рағбат

“Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус — 2015” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳамда ҳунармандчилик субъектлари иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки улар ички бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулот ва хизматлар билан тўлдириш, экспорт ҳажмини ошириш, янги иш жойлари яратиш, аҳоли даромадларини барқарор кўпайтириш, бошқача айтганда, давлатимиз ва жамиятимиз равнақида тобора ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.
Дарҳақиқат, 2000 йилда республикамиз ялпи ички маҳсулотининг 31 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси улушига тўғри келган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 56 фоизга етди. Бундан ташқари, айни пайтда саноат маҳсулотларининг 31,1 фоизи, иш билан банд бўлган аҳолининг 77 фоизи иқтисодиётимиз ушбу секторида меҳнат қилмоқда. Бу юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани самарасидир.
Давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида 1996 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” республика кўрик-танлови ҳам кичик ва ўрта синф вакилларини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, ёшларда тадбиркорликка иштиёқ уйғотишга хизмат қилаётгани билан ғоятда аҳамиятлидир. Зеро, у юртимизда фаолият кўрсатаётган энг илғор ва янгиликка интилувчан тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар беллашувигина эмас, балки ўзаро тажриба алмашиш, кооперация алоқаларини ўрнатиш, фаолиятига замонавий технологиялар, инновацион ишланмаларни жалб этишда ўзига хос иқтисодий форум мақомига эга бўлди. Шу боис кўрик-танлов нуфузи йил сайин ошиб, унинг иштирокчилари сони ҳам кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, республика Фермерлари кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган бу йилги танловнинг қуйи босқичларида 6230 га яқин тадбиркорлик субъектлари қамраб олингани ана шундан далолат беради.
Танловнинг туман (шаҳар), вилоят, сўнгра республика босқичлари доирасида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилгани эса барқарор ривожланаётган Ўзбекистон иқтисодиётининг чинакам кўзгусига айланди. Негаки, дастлабки йилларда танлов қатнашчилари бир неча турдаги маҳсулот ёки хизматларини тақдим қилган бўлса, ҳозирги кунда деярли ҳар бир соҳада тадбиркорлар фаол.
...Соат 18:00. “Ташаббус — 2015” республика кўрик-танлови ғолибларини аниқлаш ва тантанали тақдирлаш маросими бошланди. Муҳташам саройда жам бўлганларнинг барчаси ҳаяжонда. Уларнинг чақнаб турган нигоҳларига боқиб, кўнгил кечинмаларини уққандек бўласан гўё: Президент соврини — Асакадаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилган учта “Spark” автомобили кимларга насиб этаркин?
Сухандонлар танловнинг якуний босқичи иштирокчилари номларини эълон қила бошлайди. Саҳнага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган дастлабки босқичларда сараланиб, энг илғор деб топилган 41 нафар қатнашчи чиқиб келади. Улар гулдурос қарсаклар билан олқишланади. Шаҳару қишлоқларимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб, ёшларга намуна кўрсатаётган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар, албатта, ҳар қанча эътирофга лойиқ.
Чиндан ҳам, юртимиздаги шу каби илғор тадбиркорларнинг ғайрат-шижоати туфайли саноатимиз салоҳияти юксалиб, рақобатбардошлиги таъминланаяпти. Улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сифатининг юқорилиги, дизайни ва қадоқланиши жиҳатидан хорижникидан асло қолишмайди. Танловнинг якуний босқичига йўлланмани қўлга киритган тадбиркорларнинг аксарияти аллақачон ташқи бозорга чиқишга муваффақ бўлгани, катта ҳажмда экспорт амалиётларини бажариб келаётгани шундай дейишимизга тўла асос бўла олади. Мисол учун, экспортчи корхоналар сафидан мустаҳкам жой эгаллаган “Livadiya-Bukhara”, “Наманган момиқ сочиқлари”, “Зарафшон текстиль”, “Тakro Osiyo”, “Чимкент султонлар гиламлари”, “Урганч бахмал” сингари корхоналар маҳсулотларига буюртмалар йил сайин кўпаймоқда. Бинобарин, “Ташаббус”  экспортчи корхоналар кашф этилишида катта туртки бўлаяпти.  
Тадбирда қайд этилганидек, қишлоққа саноатни олиб кириш, ҳудудлар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли бандлигини таъминлашда фермерларнинг роли тобора ошиб бораётир. Бундай натижага эришишда фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш, соҳанинг ҳуқуқий асос ва кафолатларини яратиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ер майдонларини мақбуллаштириш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар муҳим омил бўлди. Пировардида бугунги фермерлар қишлоқ хўжалигининг фақат деҳқончилик ёки чорвачилик тармоқлари билан кифояланиб қолгани йўқ. Улар Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, фаолият кўламини кенгайтириб, янги-янги йўналишларга қўл ураяпти. Натижада даласида етиштирган хом ашёни чуқур қайта ишлаш асносида тайёр маҳсулотлар етказиб бермоқда. Бундан, энг аввало, қишлоқ мулкдорининг ўзи, қолаверса, эл-юрт катта наф кўраётир.
Ҳунармандларимиз эришаётган ютуқлар ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Уларнинг изланувчанлиги туфайли халқ амалий санъатининг қадимий турлари қайта тикланиб, замонавий йўналишлар билан уйғунлаштирилмоқдаки, бунинг маҳсули бўлган санъат намуналари, асосан, хорижлик буюртмачиларга етказиб берилмоқда.
Иқтисодиётимизнинг ушбу етакчи соҳаларида қўлга киритилаётган залворли ютуқлар замирида юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, мулкдорларга турли имтиёз ва преференциялар тақдим этилаётгани, эмин-эркин бизнес фаолият юритиш учун барча қулайлик мавжудлиги мужассамдир.   
Анъанага мувофиқ, “Ташаббус — 2015” республика кўрик-танлови ғолиблари учта асосий, шунингдек, бир қатор қўшимча номинациялар бўйича аниқланади.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаси, яъни ғолиб ва совриндорлар номи эълон қилинади. Дастлаб Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ташкил этилган “Кекса тадбиркор — “Ташаббус” эъзозида” янги номинацияси, шунингдек, “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим — менинг ифтихорим” каби қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.
Навбат олий мукофот соҳибларига келди. Улар саҳнага чорланди.
“Ташаббус — 2015” республика кўрик-танловида Зангиота туманидаги “Тakro Osiyo” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Камолиддин ўиёсов “Энг яхши тадбиркор”,  Поп туманидаги “Раис-Санг” фермер хўжалиги раҳбари Илёсжон Ботиров “Энг яхши фермер”, хоразмлик уста-ҳунарманд Аллазар Саъдуллаев “Энг яхши ҳунарманд” деб топилди. Уларга олтин медаль, махсус диплом, Президент совғаси — “Spark” автомашиналарининг калитлари топширилди. 
— Минг-минглаб тадбиркорлар ичида мана шундай юксак эътирофга сазовор бўлганим, бу — энг олий бахт, — дейди “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўрин соҳиби Камолиддин ўиёсов. — Албатта, бунга муносиб бўлиб, бизнес фаолиятимизни янада ривожлантириш, юртимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш, Ўзбекистонимиз номини дунёга кенгроқ ёйишга ҳаракат қиламан. Бу мукофот кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшиб, янада фидокорона меҳнат қилишга руҳлантираверади.
Асосий йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов иштирок этди.  

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.