XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 25 Апрель 2015

Имконият, ташаббус ва тараққиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган “Ташаббус — 2015” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда истиқлол йилларида қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, тадбиркорлик, фермерлик ва ҳунармандчиликка кўплаб имтиёзлар берилгани туфайли мазкур соҳалар ҳам жадал ривожланиб, иқтисодиётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланаётир. Айниқса, турли кўрик-танловлар ўтказилиб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ишбилармонлар муносиб рағбатлантирилаётгани уларни янги марралар сари руҳлантириб, ташаббус кўрсатишга ундаяпти. 1996 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови бунга яққол мисол бўла олади.
Дарҳақиқат, мазкур танлов юртдошларимизнинг тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқариш, мулкдорларнинг кичик ва ўрта синфини тараққий эттириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, энг муҳими, соҳалараро кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Натижада кичик бизнес субъектларининг ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, экспорт ҳажмини ошириш, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини таъминлашдаги улуши йил сайин ортиб бораяпти. Улар томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар эса ўзининг сифат кўрсаткичлари билан бемалол рақобатга кириша олади. “Ташаббус — 2015” республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи иштирокчилари маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрганлар шундай хулосага келиши, шубҳасиз. Негаки, бу ерда туман босқичларининг 650 нафар иштирокчиси орасидан ғолибликни қўлга киритган 22 нафар энг илғор тадбиркор ва ҳунарманд ўз маҳсулотларини тақдим этаётир. Импорт ўрнини босувчи спорт жиҳозлари, машинасозлик, қурилиш материаллари, қувурлар, лок-бўёқ, енгил саноат, мебелсозлик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ҳар қандай диди нозик харидорнинг ҳам эътиборини тортмай қолмайди. Шу боис кўргазма майдони Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари билан гавжум.
Ҳунармандлар фаолиятида ҳам бу каби янгиликлар бисёр. Мисол учун, ҳайкалтарош Камолиддин Абдуллаевнинг ландшафт дизайни учун яратган турли жониворлар ҳайкаллари, каштадўз Шодиёна Турдиалиеванинг миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган буюмлари, ёғоч ўймакори Рустам Исмоиловнинг заргарлик ҳамда наққошликдек нозик санъат турларини уйғунлаштирган ҳолда ишлаган асарлари, Мираббос Саъдуллаевнинг теридан ишланган гилам ва совғабоп маҳсулотлари барчага манзур бўлди.
Ташкилотчиларнинг айтишича, бу йилги танлов иштирокчиларини баҳолашда нафақат ишлаб чиқариш кўрсаткичи, балки фаолиятига татбиқ этган янгиликлари, яратган қўшимча иш ўринлари, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштиргани каби жиҳатлар инобатга олинди. Якунда Шайхонтоҳур туманидаги “Azia Sport-S” хусусий фирмаси раҳбари Саидаҳмад Камолов “Энг яхши тадбиркор”, Чилонзор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Равшан Норхўжаев эса “Энг яхши ҳунарманд” йўналишларида ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган