Энергия сарфи кам, унумдорлик юқори
  • 14 Апрель 2015

Энергия сарфи кам, унумдорлик юқори

Қўшработ тумани марказида кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўшработ келажак сари люкс” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
— Ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш учун 100 миллион сўм маблағ йўналтирилди, — дейди тадбиркор  Гулжаҳон Гадоева. — Цехимиз Япониядан келтирилган дастгоҳлар билан жиҳозланган. Уларнинг энергия сарфи кам, иш унуми юқори. Бу эса юксак самарага эришишимизда катта аҳамият касб этаяпти. Чеварларимиз томонидан тикилаётган трикотаж буюмлари харидорларга маъқул бўлмоқда. Биз бундан мамнунмиз.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn