XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 06 Апрель 2015

Мелиорация — юқори ҳосил гарови

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг долзарб масалалардан биридир. Негаки, тупроқ унумдорлиги, экинлар ҳосилдорлиги, демакки, фермер ва деҳқонларнинг даромади кўп жиҳатдан айнан мелиорация ишларининг ҳолатига боғлиқ. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда сизот сувлари сатҳини пасайтириш, ерларнинг шўрланиш даражасини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўлами йил сайин кенгайтирилмоқда.

Президентимиз мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ушбу масалага алоҳида тўхталиб, жумладан, шундай дедилар: “Биз қишлоқ хўжалигини ислоҳ этишда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Бу вазифа энг муҳим устувор йўналишлардан бири бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нафақат қишлоқ меҳнаткашлари, балки бутун Ўзбекистонимиз аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш бебаҳо бойлигимиз бўлган еримизнинг унумдорлиги, унинг сифатини мунтазам яхшилаб бориш билан узвий боғлиқдир”.
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, соҳага илғор инновациялар, замонавий технологиялар изчил татбиқ этилаётир. Айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, махсус Давлат дастури қабул қилиниб, Молия вазирлиги ҳузурида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, шунингдек, “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси ташкил этилди. Бу эса соҳада иш самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Гап шундаки, компания томонидан бугунги кунга қадар лизинг асосида сув хўжалиги қурилиш ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналари ва ундан фойдаланувчи ташкилотлар, сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда фермер хўжаликларига 1900 дан ортиқ замонавий мелиорация техникалари, машина-механизмлар етказиб берилди. Улар ёрдамида ирригация-мелиорация тадбирлари ўз вақтида, сифатли амалга оширилмоқда.
Умуман олганда, ўтган етти йил давомида мелиорация ишларига 1 триллион 250 миллиард сўм сарфланиб, 1 миллион 700 минг гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Натижада ўртача ва кучли шўрланган майдонлар 100 минг гектарга камайди. Шунинг ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошди. Жумладан, пахтачиликда ўртача 2-3 центнер, ғаллачиликда эса 3-4 центнерга кўтарилди. Ўтган йили мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида биринчи марта 8 миллион 50 минг тонналик юксак ғалла хирмони бунёд этилгани эса, айниқса, қувонарлидир. 
Агар мустақилликнинг дастлабки йилларида суғориладиган ғаллазорларнинг ҳар гектаридан ўртача 24-26 центнердан дон ўриб-янчиб олинганини ҳисобга оладиган бўлсак, ўтган давр мобайнида бу кўрсаткич 3,2 марта ортиб, ялпи ҳосил 8,5 баробар кўпайгани аён бўлади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида эришаётган бундай ютуқларимиз кўплаб давлатларнинг ҳавасини келтираётир. Сабаби, ҳозирги пайтда жаҳоннинг қатор мамлакатларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги кузатилаётгани, Ер юзи аҳолисининг 840 миллион нафардан ортиғи тўйиб овқатланмаётгани барчага маълум.
Илгари истеъмол учун зарур бўлган ғалланинг 80 фоизидан ортиғини четдан олиб келган Ўзбекистонимиз эса мустақиллик шарофати билан ўз халқининг дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлабгина қолмасдан, балки ун ва бошқа асосий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қиладиган мамлакатга айланди. Бу давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодий сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш вазифаси белгилаб берилгани, шу асосда тизимли амалий чора-тадбирлар кўрилгани самарасидир, албатта.
2014 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этган дунёнинг нуфузли олим ва экспертлари буни алоҳида эътироф этишди. Улар, хусусан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шу жумладан, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат томонидан кўплаб имтиёз ва преференциялар берилаётганини, ушбу тажрибани кенг ўрганиш зарурлигини бот-бот қайд этдилар.
Чиндан ҳам, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурини амалга ошириш борасида кўплаб имтиёзлар жорий этилган. Мисол учун, мелиоратив тадбирларда қурилиш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш бўйича бажарилаётган ишлар учун қўшимча қиймат солиғи олинмагани ҳолда, зарур дизель ёнилғиси имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда. Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги “2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, соҳадаги енгиллик ва қулайликлар кўлами янада кенгайтирилди.
Таъкидлаш керакки, мазкур ҳужжатда ирригация ва мелиорация тадбирларини биргаликда олиб бориш, объектларни реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ҳамда сув тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш орқали обиҳаётдан оқилона фойдаланиш каби ўта муҳим вазифалар белгилаб берилган. Томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа технологияларни жорий этишда имтиёзли банк кредитлари ажратилиши, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларига тежалган сув ресурсларидан бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда бошқа озиқ-овқат экинларини парваришлаш учун фойдаланиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган. Сувни тежайдиган технологиялар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга эса декларация қилинган нархлар бўйича полиэтилен гранула хариди учун йиллик квоталар ажратилаяпти.
Шу билан бирга, 2013 — 2017 йиллар давомида ирригация ишлари бўйича 2103 километрлик суғориш каналлари, 96 та гидротехник иншоот қурилиб, реконструкция қилинади ва 558571 километрлик суғориш каналларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилади. Мелиорация тадбирлари бўйича эса 3852 километрлик коллектор-дренаж тармоқлари қурилади. Шунингдек, 75507 километрлик тармоқлар таъмирланиб, тикланади. Қолаверса, мелиорация техникаларининг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш диққат-эътиборда бўлади. Яъни бу даврда 836 та замонавий техника, машина-механизмлар етказиб берилади. Буларнинг барчаси
1 миллион 132 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини 2 фоиздан 10 фоизгача ошириш, 291 минг гектар заминни сув билан таъминлаш ва ҳар йили 2500 миллион куб метр обиҳаётни иқтисод қилиш имконини беради.
Қисқаси, мамлакатимизда ерларни соз ҳолатга келтириш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масаласига устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилаётгани ўз самарасини кўрсатмоқда. Бу эса пировардида иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилаяпти.

Тўхтамурод ОТАҚУЛОВ,
«Ўзмелиомашлизинг» компанияси бўлим бошлиғи,
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган