Импорт ўрнига экспорт
  • 02 Апрель 2015

Импорт ўрнига экспорт

Бугун биноларни пардозлашда пластик панеллардан кенг фойдаланилаяпти. Ташқи таъсирларга чидамли, енгил ва нисбатан арзон ҳисобланган бундай қопламалар, асосан, четдан келтирилади.

Юқори Чирчиқ туманидаги “Бест пласт” масъулияти чекланган жамиятида бундан сал аввалроқ худди шундай маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилди. Тўла хориж технологияси асосида ишловчи корхона йилига 1,5 миллион квадрат метр пластик панел тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 30 нафар ишчи икки сменада меҳнат қилаяпти. Буюртмалар ҳажми ҳам шунга яраша ортиб бормоқда.
— Биз сифатли маҳсулотларимиз билан импорт ўрнини босишга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди корхона раҳбари С. Тошпўлатов. — Шунинг баробарида, ташқи бозор талабларини ҳам ўрганиб, пластик панелларимиз тури ва сифатини ошириш пайидан бўлаяпмиз.
Эътиборлиси, яқинда “Бест пласт” маҳсулотлари “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан экспортга ҳам чиқарилди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn