XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 24 Март 2015

Жамиятнинг барча аъзолари учун ишончли ижтимоий кафолатларни таъминлаш — бизнинг мақсадимиз

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Хусусан, Президентликка номзодлар ўз Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва вазифаларни сайловчилар эътиборига етказиш мақсадида сайловолди ташвиқоти тадбирларини янада фаол олиб боришмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов билан суҳбат ҳам номзод дастурида илгари сурилган масалалар хусусида бўлди.

 — Сиз сайловолди ташвиқоти доирасида сайловчилар билан учрашувлар ўтказдингиз. Аввало, ушбу жараён ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда қонунчилигимизга мувофиқ, сайловчилар билан учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот олиб боришнинг турли бошқа шакл­ларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун тенг ҳуқуқ ҳамда шароитлар яратиб берилмоқда. Бундай тадбирлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сайловчиларга олдиндан хабар қилинаяпти.

Айни пайтда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари номзодга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишини ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материал­ларини олишда керакли ёрдам кўрсатишмоқда.

Ҳозирги пайтгача 14 та сайлов округининг барчасида учрашувлар бўлиб ўтди ва уларда умумий ҳисобда 3000 дан ортиқ сайловчи иштирок этди.

Шу билан бирга, ишончли вакилларимизнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳам ташкил қилинаяпти. Бундай тадбирлар мамлакатимизнинг қарийб барча туман ва шаҳарларида фуқароларимизнинг фаол иштирокида ўтказилмоқда. Бугунги кунгача ана шундай 138 та учрашув ташкил этилиб, уларда аҳолининг кенг қатлами қамраб олинди.

 

— Сўнгги йилларда юртимизда сайлов тизимини демократлаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу янгиликлар мамлакатимизда сайлов кампаниясининг бориши, жумладан, фуқароларнинг иштирокида қандай акс этмоқда? Умуман, Президент сайловида кимларга таянасиз?

— Дарҳақиқат, сайлов кампа­нияси мустақиллик йилларида миллий сайлов тизимини демократлаштиришга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва шарт-шароитлар яратилганлигини яққол намоён этмоқда. Бинобарин, сайлов халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифодасидир. Сайловларнинг асосий мақсади халқ ҳокимиятчилигини таъминлаш, аҳолининг сиёсий онгини ривожлантириш, фуқаролар томонидан ўз бошқарувини танлаб олиш учун кенг имкониятлар яратиш орқали жамият келажагини белгилашдан иборат.

Жойларда ўтказаётган учрашувларимизда сайловчилар дастуримизда илгари сурилган вазифаларга талабчанлик билан муносабат билдираётгани, айниқса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз равнақи йўлида ўз фикр-мулоҳазаларини дадил билдираётгани ҳам фуқароларимизнинг сиёсий фаоллиги ва маданияти юксалганидан ­далолатдир.

Ҳар бир сиёсий партия сиёсий майдонга чиқиб, сиёсий рақобатга киришар экан, аввало, ўз аъзолари, электорати ва хайрихоҳларига таянади. Ўзбекистон халқ демократик партияси давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ўз электорати, деб ҳисоблайди. Партиямиз ўз фаолиятида ана шу аҳоли қатламлари манфаатларини ифода қилади ва уларга таянади.

 

Сайловолди дастурингизда қандай асосий мақсад ва вазифалар белгилаб олинган? Шулар хусусида сўзлаб берсангиз.

— Дастурда бир қатор йўналишларга устувор аҳамият берилган. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириб бориш, кам таъминланган оилалар манзилли ижтимоий ҳимояси самарадорлигини янада ошириш, давлатимизнинг молиявий ва иқтисодий қудратини юксалтиришни кучли ижтимоий ­сиёсатга уйғунлаштириш, аҳолини юқори сифатли ҳамда мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгиланган.

Масалан, бандлик соҳасидаги сиёсатни янада такомиллаштиришда  муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини яратаётган корхоналарда аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш лозим. Ўз навбатида, бундай корхона ёки тадбиркорлик субъектларининг манфаатдорлигини оширишга хизмат қилувчи солиққа тортиш тизимини соддалаштириш бўйича ҳам қўшимча чора-тадбирлар кўриш керак бўлади.

Бундан ташқари, тегишли мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, кадрлар учун  олий ўқув юртларида таълим контрактларини тўлаётган корхона ва ташкилотларни рағбатлантириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга мутахассисларни тайёрлашда кадр­ларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиш ниҳоятда муҳимдир.

Дастурда кам таъминланган оилалар манзилли ижтимоий ҳимоя­си самарадорлигини янада оширишга қаратилган қатор вазифалар ҳам  ўз ифодасини топган.

Биз, шунингдек, иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиш учун бир қатор вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз. Маълумки,иқтисодиёт ривожига таъсир кўрсатувчи бир қатор омиллар мавжуд. Бизнинг Сайловолди дастуримизда, партия мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг айримлари устуворлик касб этади.

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, таннархини пасайтириш, замонавий техника ҳамда технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини оширишга хизмат қилувчи рақобат муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Шу билан бирга, истиқболли корхоналар ва ишлаб чиқариш ком­плекслари иқтисодий ривожланиши учун бўш меҳнат ресурсларини жалб қилиш иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлашнинг қўшимча омилига айланишига эришиш муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қишлоқ жойларда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришда рағбатлантиришни кучайтириш чоралари таклиф этилади.

— Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда ижтимоий соҳа муҳим ўрин тутади. Сиз бу борада қандай амалий ва янги чора-тадбирларни илгари сурмоқдасиз?

— Ҳақиқатан ҳам, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда ижтимоий соҳанинг аҳамияти катта. Айниқса, эҳтиёжманд аҳоли қатламларининг сифатли  ижтимоий хизматлардан фойдаланиши, шунингдек, уларнинг бандлиги, пенсия таъминоти ва бошқа масалалар ижтимоий соҳаларнинг қай даражада фаолият юритишига бевосита боғлиқдир.

Шу боисдан ҳам биз Сайловолди дастуримизда  аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириб бориш, пенсионерлар, ногиронлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолининг бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни кафолатловчи пенсия таъминоти ҳамда ижтимоий нафақаларнинг самарали тизимини шакллантириш масалаларига алоҳида эътбор қаратганмиз.

Дастурда аҳолини юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, мазкур соҳада бирламчи тиббий ёрдамдан, айниқса, олис қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолиси учун қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш лозим.

Қолаверса, имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз ижроси устидан тизимли назорат самарадорлигини ошириш ҳамда фармацевтика корхоналари ва дорихона муассасалари фаолияти, дори-дармон воситалари нархи устидан давлат назоратини кучайтириш, дори воситалари рекламасини чеклаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

 

Дастурингизда фармацевтика ва дорихоналар фаолияти ҳамда дори-дармонлар нархини ўрнатиш устидан давлат назоратини кучайтириш, шунингдек, дори воситалари рекламасини ҳам чеклаш зарурати  таклиф этилмоқда. Айтинг-чи, ушбу масалаларга бунчалик жиддий эътибор қаратишнинг боиси нимада?

— Ўзбекистон ХДП мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда бизнес муҳим ўрин тутишини инкор этмаган ҳолда, ҳар қандай бизнес ижтимоий йўналтирилган бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Шу жумладан, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари учун муҳим бўлган фармацевтика каби соҳада ҳам ижтимоий йўналтирилганлик бўлиши зарур.

Инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва сақлаш, касалликларнинг олдини олишда зарур бўлган дори-дармонлар ҳамда дори воситаларининг нархи, бизнингча, жамиятнинг барча аъзолари, жумладан, кам таъминланганлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлган даражада бўлиши зарур.

Ушбу вазифани илгари сурар эканмиз, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг бизнес даромадини камайтиришни мақсад қилиб қўяётганимиз йўқ. Бироқ, бу даромад дори препаратлари ва дори-дармон ишлаб чиқариш таннархи билан мувофиқ даражада бўлиши даркор. Шундай экан, ушбу соҳани қонуний тартибга солишнинг тегишли механизмлари ҳам мавжуд бўлиши керак.

 

— Бундай таклифлар фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар, айни пайтда реклама агентликлари, оммавий ахборот воситалари учун катта зарар келтирмайдими?

— Дори воситаларини реклама қилишни чеклаш ҳақида сўз юритадиган бўлсак, айнан дори-дармонлар рекламаси реклама агентликлари ва оммавий ахборот воситалари даромадининг асосий манбаи сифатида кўриб чиқилмаслиги лозим. Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишдек нозик соҳага дахл қилмайдиган ва рекламага эҳтиёж сезаётган бошқа тадбиркорлик соҳалари ҳам бор.

Ушбу масалалар юзасидан бизнинг позициямиз қуйидаги принципиал қоидалар билан белгиланади:

Биринчидан, у ёки бу дори-дармонларни беморга шифокор тегишли ташхис қўйгач, тайинлаши лозим. Реклама эса тиббиёт бўйича оддий қоидаларни билмайдиган кўплаб одамларни ўзига ўзи ташхис қўйиш ва даволашга ундамоқда.

Иккинчидан, фармацевтика корхоналарининг реклама учун катта маблағ сарфлаётгани дори-дармонлар таннархининг ошишига бевосита таъсир кўрсатаётган омиллардан биридир. Дори-дармон нархининг юқорилиги одамлар, айниқса, электоратимиз бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларининг бундай дориларни сотиб олиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.

Учинчидан, дори-дармонлар рекламасида, одатда, таркиби бир хил бўлган ва нархи ҳам нисбатан арзон дори-дармонларларнинг номи айтилмайди.

Дори-дармонлар рекламасини чеклашни таклиф этган ҳолда, биз соғлом турмуш тарзини кенгайтириш тарафдоримиз. Соғлом турмуш тарзига риоя этиш эса кўплаб одамларни “оммабоп” дори-дармонларни суиистеъмол қилишдан халос этади. Ҳолбуки, бундай дори-дармонлар шифокор тавсия­сисиз қабул қилинса, баъзида саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.

 

— Сайловолди дастурингизда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида яна қандай жиҳатларга эътибор қаратилган?

— Ўзбекистон ХДПнинг ушбу соҳадаги асосий дастурий устувор йўналиши аҳолига, шу жумладан, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамдан кенг фойдаланишни таъминлаш ва унинг сифатини оширишдир. Биз имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни тартибга соладиган тегишли қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини тизимли асосда назорат қилиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўришни ният қилганмиз.

Шунингдек, соғлиқни сақлашнинг профилактика йўналиши тизимини ривожлантириш, фуқароларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида  аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ёш авлоднинг, айниқса, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисининг дам олиши ҳамда спорт билан шуғулланишини ташкил этиш учун инфратузилмани янада ривожлантириш билан боғлиқ  кенг кўламли ва муҳим вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз.

 

Жамиятда боқимандалик кайфиятига барҳам бериш партиянинг ҳам, Сизнинг ҳам Сайловолди дастурингизда алоҳида қайд этилган. Бу иллатнинг олдини олишда қандай механизмлардан фойдаланмоқчисиз?

— Боқимандалик кайфияти меҳнатга лаёқатли аҳолининг муайян қисми шахсий меҳнат талаб қилмайдиган “даромад” шаклидаги ижтимоий нафақаларни олишга “кўникиб” қолганда пайдо бўлади. Яъни ишламасдан, фақат давлат кўмагига қараб қолганлар ҳам жамиятимизда йўқ эмас. Биз шунинг учун ҳам ушбу масалага алоҳида урғу қаратиб келамиз.

Механизмларга келадиган бўлсак, бу борада, аввало, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини аҳоли ўртасида боқимандалик кайфиятини бартараф этишга қаратиш керак, деб ҳисоблаймиз. Яъни, ижтимоий боқимандалик кайфиятини меҳнатга лаёқатли аҳолини муносиб шароит ва иш ҳақи билан таъминланган иш орқали бартараф этиш мумкин.

Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларни тўлаш тизими эса асосан жамиятнинг бундай ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз қисмини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилиши лозим.

Умуман, Сайловолди дастуримизда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Биз бу борада фақатгина тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган мулкдорларни эмас, балки меҳнатга лаёқатли, лекин бугунги кунда вақтинча ишсиз электоратимиз вакиллари, айниқса, ёшларнинг банд­лигини таъминлаш мақсадида уларнинг ўз бизнесини очиш, оилавий тадбиркорлигини ривожлантиришга бўлган интилишлари ва ташаббусларини  қўллаб-қувватлашни назарда тутяпмиз.

Бу, ўз навбатида, ёшларнинг таълим муассасаларини битиргандан кейин иш ўринларига эга бўлишига эришиш, меҳнатга лаёқатли ёшлар ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларни ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламдан оиласига даромад келтирувчи  ижтимоий-иқтисодий фаол кишиларга айлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, биз ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз ишини очиши, тадбиркорлик фаолиятини  бошлашлари учун талаб этиладиган ҳужжатларни соддалаштириш, тўлов ва йиғимлардан озод этиш, тижорат банк­лари томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларга қўйилаётган  талабларни енгиллаштириш, шунингдек, ўз бизнесини очиш орқали янги иш ўринлари яратган ёшлар учун белгиланган солиқ имтиёзларининг муддатини узайтириш муҳимдир.

Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили меҳнат бозорига  қарийб 500 минг нафар ёш йигит-қиз кириб келмоқда. Уларнинг ҳар бирини ўзи эгаллаган мутахассислик бўйича, барқарор ва муносиб иш ҳақи тўланадиган иш ўринлари билан таъминлаш ниҳоятда муҳим масала. Ўз навбатида, бу аниқ мақсадли ҳамда кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Қолаверса, ушбу йўналишдаги вазифаларнинг янада самарадорлигини таъминлашда нафақат давлат ҳокимияти органлари, балки, нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки ҳам муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, биз бу масала билан фақат давлат шуғулланиши керак, деган фикр билан четда турмаслигимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

Шу сабабли касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи Дастуримиздаги асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

 

— Сайловолди дастурингизда коммунал соҳа нархлари ва амалдаги тарифларни давлат томонидан назорат қилиш масаласи кўтарилган. Ушбу таклифни қандай рўёбга чиқармоқчисиз?

— Аввало, шуни айтиш керакки, биз уй-жой-коммунал соҳада амалдаги тарифларни пасайтириш масаласини назарда тутмаяпмиз. Бизнингча, ушбу соҳада рақобат муҳитини янада фаол шакллантириш лозим.

Аҳолига марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш каби коммунал хизматларни кўрсатиш қонуний равишда табиий монополияга киритилган. Бироқ  бугунги кунда аҳолини ушбу хизматлар билан таъминлашнинг муҳандислик тармоқлари билан боғлиқ бўлмаган мустақил имкониятлари пайдо бўлди. Мазкур имкониятларни фаол амалга ошириш, бизнингча, сўнгги вақтгача монополия муқаррар бўлган соҳаларда рақобат муҳитининг пайдо бўлишига олиб келади. Демак, хизматларни етказиб берувчи монополистларнинг ўзи рақобат курашига жалб этилади ва шу тариқа улар ўз хизматлари таннархини пасайтириш ҳамда сифатини яхшилашга мажбур бўлади. Бу эса ўз самарасини беради ва тарифларнинг барқарорлашувига олиб келади.

Ушбу соҳадаги яна бир муҳим  вазифа — бу табиий монополия субъектлари томонидан етказиб берилаётган коммунал хизматларнинг нарх ва тарифлари инфляция даражасидан ошиб кетмаслиги учун уларни давлат томонидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

 

Маълумки, яқинда ЎзХДП фракцияси парламент кўпчилигини ташкил этган “Демократик кучлар” блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилди. Айтинг-чи, сиз раҳбарлик қилаётган фракциянинг мухолифат сифатидаги фаолияти нималарда намоён бўлади?

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳукумат Ҳаракат дастурида кўзда тутилаётган қатор муҳим иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш йўллари ҳақида Сайловолди дастурида ўз нуқтаи назарини ифодалаган.

Партия фракцияси парламент­даги мухолифат сифатида, партиянинг дастурий вазифаларини инобатга олиб, давлатнинг кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятдан аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси, ижтимоий ҳимояланганлигини доимий равишда ошириб боришни таъминлайдиган давлатнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчи ролини мустаҳкамлаш тўғрисидаги ғояни илгари суради.

Партиянинг дастурий устуворликлари қаторида энг кам ис­теъмол харажатлари (истеъмол саватчаси) стандартларини белгилашнинг асосланган ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни, шу асосда мамлакатдаги ойлик иш ҳақи ва пенсиянинг энг кам миқдорлари мазкур стандартларга мос келишини таъминлаш масалалари турибди. Шунингдек, партия аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларини давлат томонидан ушбу хизматлар тарифларини тартибга солинишини такомиллаштириш орқали хизматлар ҳақини мақбуллаштиришни аҳоли фаровонлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омил, деб ҳисоблайди.

Партия, шунингдек, аҳоли банд­лигини ташкил қилишнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини ­жорий қилиш, иш ўринларини ­ташкил этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, аввало, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг асосий мезонлари, уларни ҳаётга татбиқ қилишда яратиладиган барқарор иш ўринлари сони билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш тарафдоридир.

Ушбу устувор масалаларда Ўзбекистон ХДП фракцияси парламентда Демократик кучлар блокига бирлашган партияларнинг фракциялари нуқтаи назаридан фарқ қиладиган ўзи тутган йўлнинг ечимларини таклиф этиш ва илгари суришга тайёр.

Ўзбекистон ХДП фракцияси Қонунчилик палатасида партиялараро рақобатнинг қонунда назарда тутилган механизмларидан, ҳуқуқ ва ваколатларидан парламент воситалари орқали партиянинг сиёсий устуворликлари ҳамда дастурий мақсадларига қатъий эришиш, давлат ва жамият томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишончли ижтимоий кафолатларга эҳтиёжманд аҳоли қатлами манфаатларини изчил ифодалаш ва ҳимоя қилиш, мазкур манфаатларни Қонунчилик палатасида қонунлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилишда самарали инобатга олишга кўмаклашишда фаол ҳамда масъулият билан фойдаланади.

 

ЎзХДП матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+