XS.UZ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди
  • 22 Март 2015

Ҳар қатраси қадрли

Сув — ҳаёт манбаи. Зеро, ҳаётимизни обиҳаётсиз тасаввур қилолмаймиз. Шундай экан, сувни асраб-авайлаш, унинг ҳар томчисидан унумли фойдаланиш жуда муҳим. Шу боис сўнгги пайтларда халқаро ҳамжамият ушбу масалага алоҳида эътибор қаратаётир.

Масалан, 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан мазкур ташкилотга аъзо давлатларга йилига бир маротаба жаҳон жамоатчилиги диққатини сув ресурсларини муҳофаза қилишга қаратиш таклифи билдирилиб, 22 март — Бутунжаҳон сув ресурслари куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Бинобарин, дунёда сувга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бораяпти. Шунинг учун обиҳаётдан 

тежаб-тергаб фойдаланиш, айниқса, уни саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳаларида ишлатишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик ниҳоятда зарурдир.

Маълумотларга кўра, Ер шарининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, унинг -атиги 2 фоизи истеъмолга яроқли, холос. Айни пайтда жаҳон бўйича 1,2 миллиард нафар киши тоза ичимлик сувига муҳтож. Сўнгги 40 йил ичида дунёда киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоиз камайган. Яқин 25 йил ичида бу кўрсаткич яна 2 баробар озайиши тахмин қилинмоқда. Кўриниб турибдики, обиҳаёт биз учун қанчалик қадрли бўлса, ундан тежаб фойдаланиш ҳам шу қадар аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, республикамизнинг асосий сув таъминоти, шу жумладан, экинларни суғориш 55 га яқин сув омборлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, Ўзбе-кистон сув ресурслари миллий бойлигини 500 та табиий кўл ҳамда 1448 та булоқ ташкил этади.

Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида жойлашган Тошкент сув омбори шулардан бири бўлиб, унинг сувидан Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Пискент туманлари экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Бутунжаҳон сув ресурслари куни муносабати билан медиатур ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари мазкур сув омборига ташриф буюрди.

— Умумий сиғими 250 миллион кубометр бўлган бу сув омборининг асосий вазифаси Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари сувини қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун меъёрида етказиб бериш, сел ёки тошқин сингари табиий офат юз берганда, беталафотлиликни таъминлашдан иборат, — дейди бош муҳандис Маҳмуд Тожибоев. — Шу билан бирга, тўпланган сув таркиби мунтазам равишда лаборатория текширувидан ўтказиб турилади.

Медиатур асносида мутахассислар журналистларга сув омбори тарихи, унинг сув таъминотидаги аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумот бердилар.

Дилшод УЛУFМУРОДОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган