XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 22 Март 2015

Президент сайловида ёшларимиз фаол қатнашади

Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юксак савияда, демократик меъёр ва қоидаларга мувофиқ ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилаётир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига кўра, уюшқоқлик билан олиб борилаётган сайлов кампанияси туфайли фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий билими, ижтимоий фаоллиги ортиб бораяпти. Эътиборлиси, улар сайловда иштирок этиш орқали ўз фуқаролик позициясини, юрт келажаги учун ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга эканини теран англаб етмоқдалар. Буни шу кунларда республикамиз олий таълим муассасаларида ўтказилаётган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Юртимиз аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил қилаётган ёшлар жамиятдаги ўзгаришлар, демократик ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси ҳисобланади. Бу эса уларнинг сайлов қонунчилигига доир тушунча ва билимларини янада бойитишни, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришни тақозо этади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан уюштирилаётган тарғибот тадбирлари айнан шу мақсадга йўналтирилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган тадбирда талабалар миллий сайлов тизими ислоҳотлари билан батафсил таништирилди. Хусусан, унда мамлакатимизда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш соҳасида қатор ютуқларга эришилаётгани, мустақиллик йилларида ўтказиб келинаётган сайловлар халқимиз онгу тафаккурида ўзгаришлар ясаб, юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини кучайтиргани алоҳида таъкидланди. Айни чоғда фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини тўла амалга ошириши учун барча шарт-шароит яратилгани, бу эса -сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишда муҳим омиллардан бири бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 117-моддасида мамлакатимиз фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгалиги, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Очиқ мулоқот тарзида кечган мазкур тадбирда талабалар ушбу конс-титуциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга -батафсил жавоб олдилар.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан биз, ёшлар ўртасида уюштирилаётган бундай тадбирлар ҳар томонлама фойдали бўлмоқда, — дейди ЎзМУ талабаси Дурдона Сафарова. — Зеро, сайлов жараёни жамият аъзоларининг хоҳиш-иродасини, давлат сиёсатига нисбатан муносабати ва эртанги тақдирига масъуллик даражасини акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади.

Тошкент архитектура-қурилиш институтида бўлиб ўтган худди шундай тадбирда Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари талабаларга -атрофлича тушунтирилди. Сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ва мустақил билдириши учун мавжуд механизмлар ҳақида маърузалар тингланди.

— Президент сайловида биринчи марта овоз бераман, — дейди мазкур институтнинг 1-курс талабаси Умид Жумақўзиев. — Бу зиммамга катта масъулият юклашини ҳис қилаяпман. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг Сайловолди дастурлари билан танишиб чиқдим. Сайлов куни тегишли сайлов участкасига бориб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман. Айтиш керакки, биз, ёшлар юртимиз ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишни мақсад қилганмиз.

Бундай тадбирлар пойтахтимиз ва вилоятлардаги барча олий таълим муассасаларида бўлиб ўтмоқда. Уларда ёшларнинг сайлов ҳуқуқи, сайлов тамойиллари, овоз бериш шакли ва тартиби ҳамда мазкур жараённинг бошқа муҳим жиҳатлари мутахассислар томонидан тушунтириб берилаяпти.

 

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+