XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 20 Март 2015

Хорижий кузатувчилар ўз фаолиятини бошламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 9 кун қолди. Мамлакатимиз барча ҳудудида сайлов комиссиялари мазкур муҳим сиёсий тадбирни сайлов қонунчилигига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Президентликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари жойларда ташвиқот ишларини фаол олиб бораяпти. Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кузатувчилар ташриф буюриши ҳам давом этмоқда.

Маълумки, айни пайтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг узоқ муддатли миссияси кузатувчилари республикамиз ҳудудида Президент сайловига тайёргарлик кўрилишининг бориши бўйича кузатувни амалга ошираяпти. Улар Марказий сайлов комиссияси фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази, мамлакат парламенти, қатор давлат ташкилотлари фаолияти билан танишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов штаблари, округ сайлов комиссияларини бориб кўрдилар.

Шу кунларда Марказий сайлов комиссиясида турли давлатлардан келган кузатувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтаётир. Хусусан, 19 март куни Марказий сайлов комиссиясидаги навбатдаги учрашувда Марказий сайлов комиссияси аъзолари АҚШ, Япония, Покистон ва -бошқа давлатлардан келган кузатувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Эътироф этилганидек, бу юртимизнинг истиқболдаги тараққиёт йўлини белгилаб олишда салмоқли аҳамият касб этади. Сайлов комиссиялари томонидан сайловни қонунчиликка мувофиқ тарзда юксак савияда ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Кенг миқёсли тушунтириш ишлари, шу жумладан, хорижий давлатларда олиб борилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази маълумотларига кўра, хориж оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафтада мамлакатимиздаги сайлов кампаниясига доир ўртача 150 — 200 та материал берилаяпти.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти билан танишдилар.

Кузатувчилар самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этдилар ҳамда уларнинг фаолияти очиқлик ва ошкоралик тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдиришди. Уларга Президент сайловида кузатувни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи мандатлар топширилди.

Сўз — хорижий кузатувчиларга

Борис КАНДОВ, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти:

— Ўзбекистонда сайлов кампанияси кунларида бўлишим мен учун катта шарафдир. Бу, шубҳасиз, мамлакат тарихида улкан аҳамиятга эга воқелик саналади. Ҳар сафар юртингизга келганимда, барча йўналишлар, иқтисодиёт дейсизми, сиёсатми, халқаро алоқалар ривожими — ҳаммасида улкан юксалиш рўй бераётгани гувоҳига айланаман. 2014 йилда парламент сайловини кузатиш чоғида биз ҳудудларга бориб, турли кишилар билан учрашдик. Улар амалга оширилаётган ислоҳотларни қандай қўллаб-қувватлаётганини кўрдик. Сайлов кампанияси миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган нормаларга қатъий риоя этилган ҳолда бўлиб ўтганига ишонч ҳосил қилдик. Мен бошқа кузатувчиларнинг хулосалари билан танишиб чиқар эканман, уларнинг фикрлари бизники билан ҳамоҳанглик касб этганига шоҳид бўлдим.

Президент сайловини кузатиш асносида Фарғона водийси, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларига боришни режалаштираяпмиз, шу билан бирга, сайлов комиссиялари аъзолари билан учрашамиз.

Нерри ЮШВАЕВ-КАВАЛЬЕР, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси вице-президенти:

— Мамлакатингизда мустақиллик йилларида қатор, жумладан, сайлов тизими, қонунчилиги, сайлов жараёнини ташкил этишда янгиланишлар амалга оширилди. Жамият ҳаётида катта ўзгаришларни кузатиш мумкин. Ҳар тарафда спорт саройлари, мусиқа мактабларига кўзингиз тушади, қишлоқлар ва шаҳарлар қиёфаси ўзгармоқда. Ёшларнинг баркамол авлоди вояга етаяпти. Шунга монанд равишда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошган, мамлакат ҳаётида иштирок этишга бўлган дахлдорлик ҳисси кучайган. Бу сафар ўз хулосаларимизни чиқаришимиз учун республиканинг қатор вилоятлари, бевосита сайлов участкаларига боришни мақсад қилганмиз.

Кюдзо КАТО, археолог олим, “Дўстлик” ордени соҳиби (Япония):

— Ўтган йиллар давомида кенг кўламли ислоҳотлар рўёбга чиқарилди. Юртингиз барча жабҳада катта ютуқларни қўлга киритди. Миллий маданият, тарихий қадриятлар булоғини қайта очиш ва уларни сақлаш йўлида салмоқли ишлар қилинди. Ҳозирги сайлов жараёни ижобий ўзгаришларга уйғун тарзда бўлиб ўтаяпти. Ўзбекистонга кузатувчи сифатида таклиф этилганимдан хурсандман ва сайловдаги кузатувларимиз мамлакатнинг янада равнақ топишига ҳисса қўшишига ишонамиз.

Ли Ихай, Шанхай ижтимоий фанлар академияси халқаро департаменти директори:

— Парламент сайловини кузатганимдан кейин, Марказий сайлов комиссияси томонидан овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар менда ижобий таассурот қолдирган эди. Ўшанда эрта тонгдан сайловчилар овоз беришга ошиқишганди. Сайлов участкаларида барча шарт-шароит яратилган. Энг асосийси, фуқаролар мазкур сиёсий тадбирнинг муҳимлиги ва жиддийлигини англаб етган. Умуман, парламент сайлови қонунчилик ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ муваффақиятли ташкил этилди. Ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам худди шундай ўтади. Айни пайтда энг қизғин паллага кирган сайловолди ташвиқотини кузатиб бораяпмиз. Бу орада Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари билан танишиб чиқишга улгурдик. Ҳар бир номзоднинг дастури бир-бириникидан сезиларли даражада фарқ қилишини алоҳида қайд этиш лозим.

 

Қобил ХИДИРОВ,

Саиджон МАХСУМОВ

ёзиб олди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган