XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 18 Март 2015

Халққа хизмат қилиш — олий бахт

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 17 март куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан таништирди.
Таъкидланганидек, таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш, саноатни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш 2015 йилда ва ундан кейинги даврда энг устувор вазифа бўлиб қолади.
Шунингдек, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча ғов ҳамда тўсиқларни олиб ташлаш, бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда давлатнинг иштирокини танқидий қайта кўриб чиқиш, ирригация ҳамда мелиорация ишларини давом эттириш, ерларнинг унумдорлигини янада ошириш, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, энг янги агротехнологияларни жорий қилиш, фермерлик ҳаракатини янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборда бўлиши қайд этилди.
Ислом Каримов маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш, саноатга инвестиция жалб қилишни янада кенгайтириш, бандликни таъминлаш, аввало, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини янада изчил ошириб бориш масалаларига эътибор қаратилажагини айтиб ўтди.
Ташқи сиёсат масалаларига тўхталар экан, Ислом Каримов узоқ ва яқин атрофдаги давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни биринчи даражали вазифа, деб билишини таъкидлади. Энг муҳими, ҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслик, Ўзбекистон ҳудудида чет эл ҳарбий базаларининг жойлашувига, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ташқарисида бўлишига йўл қўймаслик зарур.
Тошкент шаҳри сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувда меҳнат фахрийси Т. Даминов, Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Н. Дадамуҳамедова ва бошқалар тинчлик ҳамда барқарорлик самарасида мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланаётганини, халқимизнинг дунёқараши ва турмуш тарзи изчил юксалиб бораётганини қайд этдилар. Ислом Каримов номзодини қўллаб-қувватлаш бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини бундан-да юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда муҳим кафолат бўлишини таъкидладилар.
Сўзга чиққанлар, шунингдек, Президент сайловига тайёргарлик миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини айтиб ўтдилар.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси cайловчиларни 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида номзод Ислом Каримовга овоз беришга чақиради!

ЎзЛиДеП матбуот хизмати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган