XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 14 Март 2015

Марказий сайлов комиссиясида

13 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов бошқарган тадбирда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, халқаро кузатувчилар иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси, шу жумладан, мазкур муҳим сиёсий тадбирга ҳозирлик кўриш ҳамда овоз беришни ташкил қилишда участка сайлов комиссиялари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг айрим масалалари муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси мамлакатимиз Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарор, низом ва йўриқномалари асосида очиқ ҳамда ошкора ўтказилмоқда.
Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги, сайлов амалиёти бўйича билим ҳамда кўникмаларини ошириш юзасидан изчил чора-тадбирлар кўрилаяпти. Улар учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда, ташкилий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётир.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ҳамда овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим қилган халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан кузатувчиларни рўйхатга олиш ҳамда мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалаларини кўриб чиқди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган