XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 19 Февраль 2015

Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

Бугун олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида юртимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Хоразм вилояти иқтисодиёти тармоқларида ҳам юқори ўсиш суръатлари таъминланмоқда.

Айниқса, саноат соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, юксак технологияларга асосланган янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Пировардида хорижнинг илғор ҳамда тежамкор технологияларига эга корхоналар сони тобора кўпайиб, улар ички бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдириш баробарида, экспорт салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2012 йил 22 ноябрдаги “2013 — 2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан, шу давр мобайнида қиймати 462,2 миллион АҚШ долларилик 253 та янги лойиҳани, жумладан, 94 та озиқ-овқат маҳсулотлари, 57 та қурилиш материаллари, 69 та енгил саноат ва бошқа турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 33 та машинасозлик йўналишларидаги лойиҳани рўёбга чиқариб, қарийб 9 мингта иш ўрнини яратиш кўзда тутилган эди.
Қувонарлиси, бу ерда бугунги кунга қадар қиймати 211,3 миллион долларлик 262 та лойиҳа жорий қилиниб, 7619 та  иш ўрни ташкил этилди. Шу мақсадда 138,1 миллион доллар миқдорида корхона маблағлари, 73 миллион долларлик банк кредитлари ва 8,3 миллион долларлик хорижий инвестициялар сарфланди. Бу, ўз навбатида, ҳудудий саноат ривожига катта туртки берди. Масалан, 2012 йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати 109,6 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йил якунига кўра, 147,6 фоизга етди. Айни пайтда Хоразмда “Дамас”, “Орландо” енгил автомобиллари, маиший газ баллонлари, музлаткичлар, гидравлик экскаваторлар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, кир ювиш кукуни каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Хива туманидаги  Гандимиён қишлоғида жойлашган “Хива маиший техника” масъулияти чекланган жамияти — ана шундай янги субъектлардан бири. Бу ерда ҳудудда биринчи бўлиб витринали совутқич ва музлаткичлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Салкам 2 миллиард сўмлик илғор хорижий технологик линиялар билан жиҳозланган корхонада йилига 2 минг дона маҳсулот тайёрлаш имконияти мавжуд. Гарчи у 2014 йилнинг охирида иш бошлаган бўлса-да, қисқа муддат ичида 350 миллион сўмлик 233 та совутқич ва музлаткич истеъмолчиларга етказиб берилди.
Жамиятда 15 киши меҳнат қилмоқда. Корхона тўла қувват билан фаолият юрита бошлагач, уларнинг сони 35 нафарга кўпаяди.
— Илгари бизнинг озиқ-овқат дўконларида фойдаланиладиган витринали совутқич ва музлаткичлар хориждан келтириларди, — дейди корхона раҳбари Қудрат Оллаберганов. — Эндиликда бунга ҳожат қолмади. Муҳими, маҳсулот таннархи 20 фоиз арзонлашди. Жорий йилдан унинг 20 фоизини экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз. Келгусида эса бу кўрсаткични 50 фоизга етказиб, маҳсулот турини 10 тадан оширмоқчимиз. Зеро, Маҳаллийлаштириш дастури асосида иш юритаётганимиз имкониятларимизни янада кенгайтираяпти.
Мухтасар айтганда, Хоразм вилоятида саноат соҳасида улкан муваффақиятларга эришилмоқда. Пировард мақсад эса битта: халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳамда мамлакатимизни энг тараққий этган давлатлар қаторига олиб чиқиш. Бунинг учун ҳудудда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарлидир.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган