XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 27 Ноябрь 2014

Юксак салоҳият ва улкан ютуқлар намойиши

Кеча “Ўзэкспомарказ” мажмуида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига  ихтисослаштирилган “UzAgroExpo — 2014” ҳамда “UzProdExрo — 2014” ўнинчи халқаро кўргазмалари иш бошлади.

Мазкур икки тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “IEG Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазмаларнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бўлиб, уларни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар туфайли соҳа кейинги йилларда жадал суръатларда равнақ топмоқда. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан фермерлик ҳаракати жорий этилиб, соҳага фан ва техника ютуқлари ҳамда илғор технологиялар изчил татбиқ қилинаётгани муваффақиятларнинг бош омили бўлаётир. Деҳқончилик учун ноқулай келган об-ҳаво шароитига қарамай, шу йилнинг тўққиз ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8 фоиз ўсгани бунинг яққол далилидир.  
Муҳим озиқ-овқат экинлари ҳосилдорлигининг йил сайин ортиб бораётгани эса юртимиз аҳолиси ҳамда саноат корхоналарининг боғ ва дала неъматларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш билан бирга, экспорт кўрсаткичларини тобора яхшилаш имконини бераяпти. Бу, ўз навбатида, хорижлик мутахассисларнинг иқтисодиётимизга бўлган қизиқишини оширмоқда. Буни кўргазма иштирокчиларининг сафи кенгайиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, халқаро кўргазмаларнинг бу галги бирлашган экспозициясида Германия, Голландия, Испания, Италия, Франция, Беларусь Республикаси каби жаҳондаги кўплаб давлатларнинг қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналари, озиқ-овқат саноати учун замонавий технологик линиялар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик компаниялари қатнашмоқда.
— Агросаноат жабҳасида кўп йиллик бой тажриба ва юксак салоҳиятга эга Ўзбекистонга келишни кўпдан буён режалаштириб юрган эдим, — дейди Голландиянинг “Royal Brinkman” компанияси вакили Эп Ван ден Бринк. — Шу ниятимга мазкур кўргазма туфайли эришдим. Юртингизга келганимга эндигина бир неча кун бўлса-да, соҳада эришаётган ютуқларингиз ҳақида кўплаб маълумотлар билан танишишга улгурдим. Давлатингиз томонидан деҳқон ва фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар, айниқса, эътиборимни тортди, оилавий тадбиркорликнинг қонуний асоси яратилгани эса катта таассурот қолдирди.
Боиси, бизнинг компания ҳам оилавий компания бўлиб, унга бундан 128 йил аввал асос солинган. Айни пайтда у бешинчи авлод вакиллари томонидан бошқарилаяпти. Компаниямиз қишлоқ хўжалиги корхоналарига барча турдаги хизматларни кўрсатиш ва юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларига технологик ускуналаримизни экспорт қилаяпмиз. Ниятимиз — ўзбекистонлик фермерлар билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
Кўргазмаларда қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноатининг барча тармоқлари қамраб олинган бўлиб, юртимиз ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан энг замонавий технологик ускуналар таклиф этилаяпти. Очиқ майдонларда ғалла ўриш комбайнлари, ҳайдов ва қатор ораларига ишлов бериш тракторлари, махсус хашак ўриш ва тойлаш техникалари, тиркама ва осма ускуналарга ўрин берилган бўлса, ёпиқ павильонларда мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш минитехнологиялари, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш линиялари, чорвачилик ҳамда боғдорчилик ускуналари, ветеринария воситалари кенг намойиш қилинмоқда.
— Юртингизда қишлоқ хўжалигининг энг сердаромад тармоғи бўлган паррандачилик ҳам жадал ривожланаяпти, — дейди Италиянинг “Facco” компанияси вакили Микеле Преаро. — Бунга ўн йиллик ҳамкорлигимиз туфайли гувоҳмиз. Бу йилги кўргазмага ҳам кўплаб янги маҳсулотларимизни келтирдик. Иштирокчиларда кўп қаватли махсус катакларимиз катта қизиқиш уйғотмоқда. Чунки унинг ёрдамида кичик жойда кўплаб парранда парваришлаш орқали ресурсларни тежаш мумкин.
Уч кун давом этадиган халқаро кўргазмаларга ташриф буюрган соҳа вакиллари шу каби энг замонавий ускуна ва жиҳозлар билан яқиндан танишиш, ўзларига маъқулларини танлаб, сотиб олиш бўйича келишувларга эришиш учун барча шарт-шароит яратилган.

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган