XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 08 Ноябрь 2014

Қўшимча даромад манбалари

Корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган ҳудудий дастур “Бухороэнергомарказ” акциядорлик жамиятини иқтисодий жиҳатдан барқарор жамоалар қаторидан ўрин олишига имконият яратди.

Зарар кўриб ишлаётган ушбу корхонада мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш ва қўшимча даромад манбаларини излаб топиш чоралари кўрилди. Чунончи, техник кислород ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тикувчилик цехи ишга туширилди. Жанубий Кореядан келтирилган технология асосида 1,6 гектар майдонда иссиқхона барпо этилди. Худди шундай иссиқхонани яна икки гектар ерда ташкил этиш чоралари кўрилаяпти. Аҳоли ва саноат корхоналарини иссиқ сув билан таъминлашга ихтисослаштирилган мазкур жамият яна 36 та янги иссиқхонага хизмат кўрсатишга ҳам киришди. Бу эса корхонага 2,5 миллиард сўмлик қўшимча даромад олиш имконини беради.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган