XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 06 Ноябрь 2014

Хориж бозорига дадил қадам

Саноат корхоналарининг ташқи иқтисодий муносабатлардаги фаоллиги маҳсулотлар экспорти миқдори ортиб бораётганлигида намоён бўлади. Жумладан, Наманган шаҳрида ҳам ана шундай салоҳиятга эга ишлаб чиқариш субъектлари сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Масалан, биргина шу йилнинг ўтган тўққиз ойида экспортчилар қаторига олтита корхона қўшилди. Булардан бири — хорижий сармоя иштирокидаги “Avtoplast PART” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, жамоа томонидан тайёрланаётган автомобиль ёритқичлари чет элда ҳам харидоргир. Бошқа бизнес субъекти — “Мехмаш” корхонасининг биолиниялари эса қозоғистонлик ҳамкорларга пешма-пеш етказиб берилаётир.
— Кейинги пайтларда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган кўплаб фуқароларимиз ҳам жаҳон бозорига чиқиш истагини билдиришаяпти, — дейди шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси Шерхон Мукаррамов. — Айтайлик, Жакбарали Абдуллахонов ва унинг шогирдлари томонидан тайёрланаётган дурадгорлик буюмлари маҳаллий харидорлар меҳрини қозонганига ўн йилдан ошди. Юқори сифатга эга бу эшик-ромлар яқиндан бошлаб экспортга  чиқарилмоқда. Яна бир ҳамшаҳримиз Муҳаммадамин Валиев эса мева ва сабзавот уруғларини хорижга сотишни йўлга қўйди. Айни чоғда бошқа бир қатор тадбиркорларимиз томонидан тикилаётган бежирим костюм-шимларга ташқи бозорда талаб юқори. Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар кўлами муттасил кенгайиши пировардида шаҳар иқтисодиёти ривожи, унинг экспорт салоҳияти юксалишига йўл очмоқда. Жорий йил бошидан буён 14 миллион 630 минг АҚШ долларидан зиёд ташқи савдо амаллари бажарилиб, кутилган прогноз кўрсаткичи 101,6 фоиз адо этилгани бунинг ёрқин далилидир.
Шуни айтиш лозимки, яқин вақтга қадар Наманган шаҳрининг истеъмол бозорида маҳсулот импорти даражаси анча юқори эди. Эндиликда аҳвол бошқача. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бир қатор корхоналарда ишлаб чиқарилаётган товарлар ички эҳтиёжни тўлиқ таъминлаб, ортгани экспортга чиқарилаяпти. Мисол учун, ҳудудда ҳунармандчилик, айниқса, пойабзал тайёрлаш изчил ривожлангани кўпчиликка маълум. Бироқ мазкур соҳа вакиллари бундан уч-тўрт йил аввал ҳам асосий хом ашё — чармни Хитойдан олиб келишарди. Хорижий сармоя иштирокидаги “Nafis charm” масъулияти чекланган жамиятида технологик қайта жиҳозлаш тадбирлари амалга оширилиши билан уни маҳаллий шароитда тайёрлашга киришилди. Бунинг учун корхона таъсисчилари томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя сарфланиб, илғор технология ишга туширилди. Бу ерда аввалига тери қайта ишланиб, яримтайёр ҳолга келтирилган бўлса, ўтган йилдан буён бўёқдан чиқарилиб, пойабзал тикишга шай қилинмоқда. Бундай ўзгаришлар натижасида меҳнат жамоаси сафи қарийб икки баробар кенгайиб, 110 нафарга етди.
“Nafis charm” фаолиятининг йўлга қўйилиши, биринчи навбатда,  пойабзал ишлаб чиқариш корхоналарини хом ашё билан тўлиқ таъминлаш масаласини ҳал қилди. Нафақат Наманган, балки Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, Тошкент шаҳридаги пойабзалчилар ҳам эндиликда ўз эҳтиёжларини шу ерда тайёрланган чарм ҳисобига қоплашаяпти. Ички эҳтиёждан ортган маҳсулот эса ташқи бозорга йўналтирилмоқда. Жумладан, бу ерда жорий йил бошидан буён 20 миллиард сўмликдан ортиқ табиий тери тайёрланган бўлса, унинг 73 фоизи экспорт қилинди ва 6 миллион 201 минг АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди.
Маълумки, мамлакатимизда табиий тери тайёрлаш миқёси юқори. Пойабзал, шунингдек, енгил саноатнинг бир қатор йўналишлари учун зарур бўлган мазкур хом ашёнинг саноат усулида қайта ишланиши, табиийки, унинг қимматини оширади. Шу жиҳатдан олганда, “Nafis charm” масъулияти чекланган жамиятида компьютерлаштирилган технология  асосида йўлга қўйилган замонавий ишлаб чиқаришни навбатдаги муваффақиятли қадам сифатида баҳолаш мумкин.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган