Наманган вилояти: Иқтисодий салоҳият ва кенг имкониятлар
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 04 Сентябрь 2014

Наманган вилояти: Иқтисодий салоҳият ва кенг имкониятлар

Наманган деганда, кўз ўнгимизда ям-яшил водий, гулу гулзорларга бурканган хиёбонлар, саховатга тўла боғу роғлар, меҳнаткаш ва танти одамлар гавдаланади. Кейинги йилларда бу заминда юз бераётган беқиёс ўзгариш ҳамда янгиланишлар ана шу таърифу тавсифларга янада жозиба, янада жўшқинлик бағишламоқда.

Хусусан, вилоятнинг кун сайин мустаҳкамланиб бораётган иқтисодиёти, шаҳар ва қишлоқларнинг обод, кўркам қиёфаси, аҳолининг фаровон турмуши — истиқлолимиз бахш этган бахту саодат ифодасидир. Бу айни пайтда ҳудудда ҳар бир соҳа, ҳар бир жабҳада қўлга киритилаётган улкан муваффақиятлар, юқори кўрсаткичларда яққол намоён бўлаётир.

Илғор технологиялар шарофати
— Қаранг, бир пайтлар мамлакатимизга қурилишда ишлатиладиган оддий мих ҳам четдан олиб келинган экан, — дейди Наманган шаҳридаги “Наманган электр қурилмалари” корхонаси директори Ҳамидхон Тўхтабоев. — Чунки фақат хом ашё тайёрлашдан нарига ўтмаганмиз-да. Тўғрироғи, бунга рухсат этилмаган. Ўзимизнинг Наманганни олайлик. Ўшанда шаҳримизда бармоқ билан санарли саноат корхонаси бўлса, улар ҳам, асосан, пахтани қайта ишлаш билан шуғулланган, фойдасини эса олис-олислардаги тўқимачилик ва тикувчилик фабрикалари кўрган. Мана, орадан 23 йил ўтиб, вилоятимиз Ўзбекистоннинг индустриал марказларидан бирига айланди. Ҳозир бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни санаб адоғига етолмайсиз. Барчаси — замонавий ва сифатли. Энг муҳими, маҳаллий ишбилармонларимиз саъй-ҳаракати билан ички бозоримиз тўкинлиги таъминланаяпти. Биз ҳам шулар сафида эканлигимиздан фахрланамиз. Ҳозир корхонамизда энергетика соҳаси учун металл таянчлар ҳамда автомобиллар бутловчи қисмларини тайёрлаяпмиз. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Дарҳақиқат, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини вилоят саноатига электроника, машинасозлик, трикотаж, металлга ишлов бериш, қурилиш ашёлари, дори-дармон ва тиббиёт ускуналари тайёрлаш сингари янги тармоқлар кириб келаётганида ҳам кўриш мумкин.
— Яқинда ўғлимга электровелосипед олиб бердим, — дейди норинлик Раҳимжон Абдуллаев. — Бу ихчам улов ўзимизнинг туманимизда  — “Norin mechanical plant” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган.
Бошқаришга қулай, атроф-муҳитга зарари йўқ, энг муҳими, двигателни ҳаракатга келтириш учун ҳеч қандай ёнилғи талаб қилинмайди. Велосипедга ўрнатилган аккумулятор батареясини бир марта қувватлантириб, 40-50 километр йўл босиш мумкин. Ваҳолонки, электр энергияси ёрдамида ҳаракатланадиган бундай техника воситалари саноқлигина давлатларда ишлаб чиқарилади. Шунинг ўзиёқ қисқа муддатда эришган ютуқларимиз салмоғи нақадар юксаклигидан далолат беради.
Албатта, Наманган саноатидаги бу сингари янгиликлар ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, мавжуд корхоналарни модернизациялашга йўналтирилган мақсадли дастурлар натижасидир. Жумладан, велосипедлар тайёрлашга ихтисослаштирилган юқоридаги корхонада дастлаб маҳсулот хориждан келтириладиган бутловчи қисмлардан йиғиларди. Амалга оширилган маҳаллийлаштириш тадбирлари туфайли ҳозирги кунга келиб, 70 фоиздан ортиқ эҳтиёт қисмлар шу жойнинг ўзида тайёрланаяпти.
Вилоят марказидаги “Махсус металл саноат” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам шундай янгиланишлар туфайли тобора кенгайиб бораётир. Автомобиллар учун юқори босимли газ баллонлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона ҳисобланган бу корхонада модернизациялаш тадбирлари шарофати билан технологик жараёнлар янада такомиллашиб, жамоа сафига яна 100 киши қўшилди. Ўз навбатида, буюртмачилар сафи кенгайди.
Умуман, бугунги кунда вилоятда 3095 та саноат корхонаси фаолият кўрсатаётган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида улар томонидан 643,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 13,6 фоиз ўсишга эришилди. Тармоқнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса 43,2 фоизга етди.

Жаҳон бозорига йўл
Экспорт салоҳияти — корхона қудрати, унинг маҳсулотлари рақобатбардошлилиги нишонаси. Шу жиҳатдан олганда, ишлаб чиқариш субъектларининг ташқи иқтисодий муносабатлардаги иштироки кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Боиси бугунги кунда Наманганда тайёрланаётган маҳсулотларнинг катта қисми жаҳон бозорида муносиб ўрин топган. Улар қаторида кийим-кечаклардан тортиб, бодом мойигача бор.
— Кўчаларимизни тўлдириб юрган ўзимизнинг машиналаримизни кўриб, фахрланиб кетаман, — дейди Наманган туманида яшовчи Мўминжон Сулаймонов. — Камхарж, баракали. Зарур эҳтиёт қисмларини исталган вақтда, исталган жойдан топишингиз мумкин. Айниқса, кейинги йилларда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони кўпайиши билан бу борадаги имкониятлар янада кенгайди. Эътиборлиси, эндиликда уларнинг бир қисми экспортга ҳам чиқарилаётир. Эшитишимча, яқинда вилоят марказида фаолият кўрсатаётган корхоналардан бири автомобиль фаралари учун чет элдан каттагина буюртма олибди.
Мўминжон ака тилга олган “Avtoplast tarp” хорижий корхонаси, ҳақиқатан ҳам, ўз маҳсулотларини ташқи бозорга жўната бошлади. Енгил автомобиллар учун ёритиш ускуналари ҳамда пластик бутловчи қисмлар тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур ишлаб чиқариш субъектининг буюртмалар портфелида қозоғистонлик ҳамкорлар билан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома ўрин олган.
Вилоят экспорт салоҳиятини юксалтиришга ўзига хос ҳисса қўшаётган ушбу корхоналар сафида енгил саноат, хусусан, тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар салмоғи юқори.
Айниқса, ички бозордан муносиб ўрин олган Наманганнинг бежирим костюм-шимлари айни пайтда хорижда ҳам харидоргир. Замонавий урф ва моделдаги бундай либослар, асосан, “Люкс плюс сервис”, “Ифтихор кийим саноат”, “Истиқлол дизайн текстиль” масъулияти чекланган жамиятлари чеварлари томонидан тайёрланяпти. Тўрақўрғондаги “Дилрабо СДА” кўп тармоқли фирмаси, Поп туманидаги “Лазиз импекс текс” масъулияти чекланган жамиятининг трикотаж буюмлари чет эллик харидорларнинг дидига мос тушаётгани билан аҳамиятлидир. Наманган туманида ташкил этилган “Нафис текс гроуп” масъулияти чекланган жамияти ҳам ўз фаолиятини маҳсулот экспортини йўлга қўйишдан бошлади.
Кўриниб турибдики, наманганлик саноатчиларнинг ташқи иқтисодий муносабатлардаги иштироки мунтазам кенгайиб бораётир. Масалан, 2000 йилда вилоятдан ташқи бозорга 75,3 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот чиқарилган бўлса, ўтган йил якунига келиб, мазкур кўрсаткич 102,5 миллион АҚШ долларига етди. Муҳими, экспорт таркиби сифат жиҳатидан яхшиланиши натижасида ташқи савдода хом ашё улуши камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми ортди. Чунончи, 1995 йили жами экспортнинг 92,7 фоизини пахта толаси, кимё материаллари сингари хом ашё маҳсулотлари ташкил этган бўлса, 2013 йил охирига келиб, ушбу кўрсаткич 44 фоизга тушди. Айни пайтда вилоятдаги экспортчи корхоналар 43 турдаги товар ва буюмларни қўшни республикалардан ташқари, Австрия, Бразилия, Дания, Кувайт, Иордания, Янги Зеландия, Никарагуа, Малайзия сингари жами 65 мамлакатга етказиб беришмоқда.

Дунё ҳавас қилган уйлар
Халқимизда “Тор бўлса ҳам, ўз уйинг бўлсин” деган ажойиб нақл бор. Бироқ ҳар қарич ер ғўза пайкалига айланган пахта яккаҳокимлиги даврида бу кўплаб юртдошларимиз учун ушалмас орзуга айлангани, шу боис 4-5 та оила бир хонадонда қисиниб-қимтиниб истиқомат қилганини юртдошларимиз яхши эслашади. Ушбу муаммо Юртбошимиз ташаббуси билан истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ ўз ечимини топди. Аҳолига ер участкалари ажратилиб, одамлар шинам ҳовли-жойлар барпо қилишга киришдилар. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб ном олган 2009 йилда “Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади” деган эзгу ғоя замирида ишлаб чиқилган давлат дастурининг ижроси эса бунёдкорлик жабҳасида янги босқични бошлаб берди. Жумладан, Наманган вилоятида 2009 — 2013 йиллар давомида 2402 та намунавий лойиҳадаги уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги барпо этилган даҳалар мисоли кичик бир шаҳарча. Уларни қуриш жараёнида бир йўла замонавий инфратузилма иншоотлари ҳам тикланди. Бошланғич мактаб, қишлоқ врачлик пункти, маиший хизмат кўрсатиш, савдо шохобчалари, новвойхоналар, ҳаммом, дорихона, болалар спорт майдончаларидан иборат бу иншоотлар аҳоли турмушига алоҳида файз киритди. Бинобарин, қишлоқ массивларида 120 километр ичимлик суви, 92 километр табиий газ, 65 километр электр тармоқлари, 68 километр узунликда ички йўллар барпо қилинди. Яна бир эътиборли жиҳати, янги даҳаларни бунёд этишда, энг аввало, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос табиий иқлим шароити, рельефи алоҳида ҳисобга олинди.
— Ўтган йили пойтахтимизда “Замонавий уй-жой қурилиши — қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуида ўтказилган халқаро анжуманни телевизор орқали кўрсатишди, — дейди Тўрақўрғон туманининг Янги Ахсикент даҳасида истиқомат қилаётган Дилфуза Асқарова. — Юртимиздаги бунёдкорлик, хусусан, биз истиқомат қилаётган уйларга хорижий давлатлардан келган кишиларнинг ҳам ҳаваси келиб турганини кўриб, жуда тўлқинланиб кетдим. Тўғри-да, илгарилари шаҳарликларга ҳавас қилардик. Мана, энди ўзимиз шаҳардагидан қолишмайдиган шароитга эга хонадонда умргузаронлик қилаяпмиз. Уйимиз жуда мукаммал қурилган, пардози ҳам шунга яраша. Кенг ва ёруғ хоналарнинг қулайлигидан кўнгил тўлади. Энг муҳими, ошхонаю қозонхонада табиий газ гуруллайди. Жўмракни бурашингиз билан зилол сув оқади. Ахир яқиндагина ҳам қишлоқ аёлининг бирдан-бир орзуси худди шу эмасмиди?
Бугун вилоятда қуриб битказилган минглаб янги уйларда аҳоли бахтли ҳаёт кечираяпти. Қишлоқ аҳлининг тақдири ва келажагини ўйлаб ишлаб чиқилган дастур эса изчил бажарилмоқда. Жумладан, жорий йилда вилоят бўйича яна 777 та замонавий уй қурилиб, йигирма олтита даҳада янги иморатлар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу, ҳадемай, вилоятда яна мингга яқин янги бахт ошёни барпо этилиб, юзлаб оилаларнинг ширин орзулари ушалади, деганидир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР