Тошкентдан Нью-Йоркка парвозлар сони оширилмоқда
  • 14 Февраль 2018

Тошкентдан Нью-Йоркка парвозлар сони оширилмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йил 5 апрелидан бошлаб “Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент” рейсининг иккинчи частотасини йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Парвозлар “Boeing-787 Dreamliner” самолётларида ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги график бўйича амалга оширилади(Тошкент вақти билан): 

HY-101 Тошкент 05:45 – Нью-Йорк 10:00

HY-102 Нью-Йорк 12:45 – Тошкент 09:25 (+1)

29 майдан 17 сентябрга қадар эса мунтазам ҳаво қатновлари частотаси ҳафтасига уч марта бўлади. Парвозлар сешанба куни амалга оширилади.

HY-101 Тошкент 05:45 – Нью-Йорк 10:00

HY-102 Нью-Йорк 12:45 – Тошкент 09:25 (+1)

Айни пайтда МАК самолётлари ҳафтасига бир марта якшанба куни Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсни амалга ошириб келаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn