Мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
  • 14 Февраль 2018

Мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Гулистон шаҳрида Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан тадбиркорлар иштирокида “Замонавий инновацион технологиялар асосида қуёнчиликни ривожлантириш” мавзуида тадбир ўтказилди. 

Унда соҳа мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Сирдарё вилоятида тадбиркорларига қуёнчилик саноатини замонавий инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг авфзалликлари, самарадорлиги  атрофлича муҳокама қилинди ва иштирокчиларга “HACCP” тамойиллари, ISO 22000 ҳамда “Ҳалол” стандартлари талаблари бўйича маълумотлар берилди.

Якунда “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn