“Ўзстандарт” агентлигида махсус ўқув курслари йўлга қўйилди
“Ўзстандарт” агентлигида махсус ўқув курслари йўлга қўйилди Фото: Norma.uz
  • 14 Февраль 2018

“Ўзстандарт” агентлигида махсус ўқув курслари йўлга қўйилди

 

“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда техник йўналишда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатиб, иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида бепул 4 кунлик махсус ўқув курслари фаолиятини йўлга қўйди.

Ҳозирги кунда фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни бўш иш ўринлари билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида республикамизнинг барча вилояти, шаҳар ҳамда туманларида иш олиб борилмоқда. Натижада ўқув курсларида вилоятлар кесимида жами 320 нафардан ортиқ фуқаролар мазкур курсларда ўқиш учун рўйхатдан ўтди.

Бугунги кунгача 240 нафардан зиёд фақаролар махсус курсларда ўзларининг малакаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn