Экспортбоп маҳсулотларга татбиқ этиладиган янги қоидалар
  • 14 Февраль 2018

Экспортбоп маҳсулотларга татбиқ этиладиган янги қоидалар

 

Президентимизнинг жорий йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, республикага туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти O`z DSt 3284:2017 “Экспорт қилинадиган маҳсулот тамғасига тушириладиган товар белгиси. Асосий қоидалар” қабул қилинди.

Ушбу стандарт экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни тамғалаш учун қўлланиладиган товар белгиларини шаклига ва туширилишига бўлган умумий талабларни белгилайди. Қабул қилинган давлат стандарти тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга татбиқ этилади.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларини хорижий давлатларга www.uzbekistan.travel.com сайтига ҳавола қилинган ҳолда, махсус QR коди билан “Welcome to Uzbekistan” белгиси остида экспорт қилиш имконияти яратилди. Бу эса, ўз навбатида, хорижий сайёҳларни юртимизга ташрифини янада кўпайтириш имконини беради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn