Бир йўла иккита банкдан “автокредит”. Маъқулини ўзингиз танланг
  • 14 Февраль 2018

Бир йўла иккита банкдан “автокредит”. Маъқулини ўзингиз танланг

“Ravnaq-bank” XATБ Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик шахсларга ва хусусий тадбиркорларга кредит маҳсулотларининг турли шаклларини таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда мазкур молия муассасаси томонидан хабар тарқатилди. Шулардан бири автокредитлар бўлиб, юридик шахсларга ва хусусий тадбиркорларга автотранспорт воситасини бирламчи ёки иккиламчи бозордан харид қилиш, жисмоний шахсларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини бирламчи ёки иккиламчи бозордан сотиб олиш учун имконият яратилди.

Фоиз ставкалари қуйидагича белгиланди:

— 1 йилгача муддатга қисқа муддатли кредитлар — 19 % йиллик;

— 3 йилгача муддатга узоқ муддатли кредитлар — 22 % йиллик.

 Кредит камида 125 фоиз миқдорида таъминотга эга бўлиши лозим. Таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилиши мумкин: 

— Пул маблағлари гарови;

— Транспорт воситалари, кўчмас мулк ва бошқа мулклар гарови;

— Суғурта полиси;

— Учинчи шахс кафиллиги.

Агар кредит миқдори харид қилаётган автотранспорт воситаси нархининг 80 фоизидан ошмаса, таъминот сифатида фақат харид қилинаётган автотранспорт воситасининг ўзи қабул қилишини мумкин.

“Hamkorbank” АТБ ҳам автокредитлар  иккиламчи бозордан сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш имкониятини бермоқда.

Кредит миқдори: энг кам иш ҳақини 1000 баробаригача;

Кредит муддати: 48 ойгача;

Бошланғич тўлов: кредит миқдоридан 25 фоиз ва ундан юқори.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn