“Ўзбекэнерго” АЖ қошида янги марказ очилди. У нима билан шуғулланади?
  • 14 Февраль 2018

“Ўзбекэнерго” АЖ қошида янги марказ очилди. У нима билан шуғулланади?

 

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини замонавий молиявий менежмент асосида олиб бориш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш мақсадида Молиявий менежмент ва ҳисоботларни халқаро стандартларини жорий қилиш маркази ташкил этилди.

Бу ҳақда жамиятнинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Марказнинг асосий вазифаси баланс ва молиявий ҳисоботларни йиғиш, жамлаш, консолидация қилиш ва улар асосида “Ўзбекэнерго” АЖ тизимига кирувчи корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, молиявий хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, молиявий рискларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдан иборат. 

Мазкур амалиётнинг татбиқ этилиши ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш, шаффофликни таъминлаш, молиявий жиҳатдан соғлом ва барқарор фаолият юритадиган тизимни шакллантириш имконини беради.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn