Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара назорати пунктлари олдида валюта айирбошлаш шохобчаларини очади
Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара назорати пунктлари олдида валюта айирбошлаш шохобчаларини очади Фото: news.tj
  • 14 Февраль 2018

Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара назорати пунктлари олдида валюта айирбошлаш шохобчаларини очади

Тожикистон Миллий банкининг Сўғд вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари Наврўз Валиевнинг  маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара назорати пунктлари олдида яқин кунларда валюта айирбошлаш шохобчалари ишга туширилади. 

“news.tj” хабарида қайд этилишича, мазкур шохобчалар билан кредит ташкилотлар шуғулланади. Сабаби Тожикистонда хусусий валюта айирбошлаш пунктлари фаолияти тақиқланган.

Молия муассасаси мулозимининг айтишича, чегара яқинида бундай шохобчаларнинг йўқлиги сабаб қўшни давлат фуқаролари “қора бозор”га мурожаат қилишга мажбур бўлаяпти. Банк ва кредит ташкилотлари ишламайдиган шанба ва якшанба кунлари ҳатто Хўжандда ҳам доллар, евро ёки рублни айирбошлаш ўта қийин ишга айланади.

Мазкур ташкилотларга шохобчалар иш вақтини тунги соат 10-11гача узайтириш топшириғи берилган. Хўжанд ва бошқа ҳудудларда эса бундай пунктлар туну кун ишлаш режимига ўтказилади.    

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn