“GEOTWO” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди
  • 13 Февраль 2018

“GEOTWO” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг “GEOTWO CO., LTD” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди. 

Унда миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Учрашув давомида томонлар геоинформацион тизимларни ривожлантириш, чет маҳсулотларга қарамликни кескин камайтириш, келгусида хизматлар ва дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини яратиш мақсадида миллий ахборот тизимларини маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликка келишиб олишди. 

“GEOTWO CO., LTD” 2000 йили ташкил этилган мустақил геоинформацион компания бўлиб, Жанубий Корея ер-қурилиш ва ахборот макони бозорида етакчи. Компания ечимларининг ўзига хослиги шундаки, улар АҚШнинг “ESRI” компаниясига тегишли машҳур “ArcGIS” дастурий маҳсулотига турдош ҳисобланади ҳамда Корея Республикаси ҳамда бошқа қатор мамлакатлар давлат органларида жорий этилган.

Р. ШЕРҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn