Интернет орқали “SMS-хабарнома” хизматини улаш хавфлилиги айтилмоқда 
  • 13 Февраль 2018

Интернет орқали “SMS-хабарнома” хизматини улаш хавфлилиги айтилмоқда 

 

Интернет орқали “SMS-хабарнома” хизматини  улаш хавфлидир. Бироқ, таклиф қилинаётган усуллари, яъни  инфокиоск ёки банкомат орқали уланиш  ҳар томонлама хавфсиз деб эътироф қилинган. 

Сабаби, инфокиоск орқали ушбу хизматни улаш вақтида аппарат картангизни қабул қилаётганда пластик картангиз қўлингизда эканлиги тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, банк ходими  карта эгаси иштирокида хавфсиз равишда картангизни ушбу хизматга улаб қуяди.

Хафсиз қарор: “SMS-хабарнома” хизматини фақат банк ёки инфокиоск орқали улаш!

“SMS-хабарнома” хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялар, жумладан, амалга оширилган тўловлар борасидаги маълумотга тезкорликда эга бўлиш имконини яратади.

Хабарда интернет орқали ушбу хизматга уланиш карта эгасига қандай хавф туғдириши изоҳланмаган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn