Молия вазирлигида Франциянинг “Veolia” компаниялар гуруҳи билан музокаралар ўтказилди 
  • 13 Февраль 2018

Молия вазирлигида Франциянинг “Veolia” компаниялар гуруҳи билан музокаралар ўтказилди 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Франциянинг машҳур “Veolia” компаниялар гуруҳи билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, жумладан, Наманганда иссиқлик ресурслари бошқаруви ва энергиядан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди, деб ёзади “Узрепорт” ахборот манбаси.

Томонлар 4-авлод марказий иссиқлик таъминоти тизимининг замонавий ишланмаларини, шунингдек, юқори даражада автоматлаштирилган ва масофадан туриб бошқариш имкониятига эга ёпиқ тизимли ҳамда паст ҳароратда ишлайдиган ускуналарни қўллаш    имкониятларини кўриб чиқишди.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, француз бренди инновацияларини татбиқ этилиши натижасида Наманганда иссиқлик таъминоти, хусусан, энергия истеъмиолининг тиғиз пайтида иссиқликни барқарор узатиш, авариялар ва фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан аниқлаб, уларни бартараф этиш борасида туб яхшиланишларга эришилади. 

Янгича ёндашув бир йилда 24,5 млн. метр куб табиий газни тежаш, уни экспорт қилиш эвазига 3,1 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олиш имконини беради. 

Эслатиб ўтамиз, “Veolia” компаниялар гуруҳи ресурсларни бошқаришни оптималлаштириш соҳасида 160 йиллик иш тажрибасига эга дунёдаги етакчи марка ҳисобланади. Ушбу гуруҳ сув ресурслари, чиқиндилар ва энергия истеъмоли жабҳасида энг мақбул ечимларни ишлаб чиқиб, тақдим этиб келади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn