Ўзбекистон — Жанубий Корея ишбилармонлари иштирокида бизнес-мулоқот ўтказилди
  • 13 Февраль 2018

Ўзбекистон — Жанубий Корея ишбилармонлари иштирокида бизнес-мулоқот ўтказилди

 Пойтахтимизда Ўзбекистон — Жанубий Корея ишбилармонлари иштирокида бизнес-мулоқот ўтказилди. Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокидаги тадбирда меҳмонларнинг Ташқи ишлар, Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари, ишбилармон доираларининг 60 дан зиёд вакиллари, шунингдек, юртимизнинг турли вазирлик ҳамда идоралари, компания раҳбарлари қатнашди.

Қайд этилганидек, икки давлат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда. Бу борадаги алоқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг, янги босқичга кўтарилди.

Мазкур делегациянинг мамлакатимизга ташрифидан кўзланган мақсад ҳам икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборатдир. Эътиборлиси, республикамиз иқтисодиётида Жанубий кореялик сармоядорлар жуда фаол. Бу алоқалар самараси сўнгги пайтларда энергетика, нефть-газ, таълим, ахборот технологиялари, машинасозлик, кимё саноати каби соҳаларда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларда яққол акс этмоқда.

Форумда Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти ҳақида видеоролик намойиш қилиниб, республикамизда яратилаётган инвестициявий муҳит бўйича тақдимот ўтказилди.

Мулоқот чоғида томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С. Холмурадов қатнашди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ /«Халқ сўзи»/

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn