Қўмита тизимидаги корхоналарда 3 мингта янги иш ўрни очилади
  • 12 Февраль 2018

Қўмита тизимидаги корхоналарда 3 мингта янги иш ўрни очилади

 

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2018 йил давомида қўмита тизимидаги корхоналарда 3 мингта йўлчилар учун қўшимча иш ўринлари очилади.

Маълумки, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш — қўмита ва унинг тизимидаги корхоналар олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилган талаблардан бири ҳам шундан иборат. Бундан ташқари, мамлакатда қўшимча иш ўринлари яратиш ҳам — кун тартибдаги долзарб масалалардан бири.

Шундай қилиб, шу йилда республикадаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослашган корхоналарда қўшимча равишда — йўл ишчилари штатлари очилади. Шунингдек, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган 40 га яқин янги корхоналар очилиши белгиланган. Уларда ҳам қўшимча равишда 3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Р. ШЕРҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn