Ўзбекистонда дарё транспортининг бугунги аҳволи қандай?
Ўзбекистонда дарё транспортининг бугунги аҳволи қандай? Фото: Sputnik Ўзбекистон
  • 12 Февраль 2018

Ўзбекистонда дарё транспортининг бугунги аҳволи қандай?

 

Мамлакатимиз сув транспортининг бугунги ҳолати ҳақида нималарни биласиз? Сув йўлларида қатанаётган кемалар ҳақида-чи? Афсуски, кўпчилик бу ҳақда етарли тасаввурга ҳам эга эмас. 

Иқтисодиёт вазирлиги Транспорт коммуникация тармоқларини ривожлантириш бошқармаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Кемачилик регистри бўлими томонидан республика сув йўллари ва сув ҳавзаларида фойдаланишда бўлган 216 та дарё транспорти кема реестрига киритилган.

Кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминлаш мақсадида қатнов сув йўлларининг ҳолати доимий назорат остида. Ўз навбатида, сув транспортлари белгиланган муддатларда тегишли техник кўриклардан ўтказилиб, созлиги мунтазам равишда текшириб турилади. Бу иш билан 26 та корхона машғулдир. Масалан, 2017 йилда 58 та дарё транспорти воситаси техник кўрикдан ўтказилиб, 8 та шундай транспорт воситаси руйхатга олинди. 

Айтиш жоизки, кейинги пайтда мазкур соҳани ривожлантириш мақсадида кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинаяпти, ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари эса мустаҳкамланаяпти. Бунинг амалий самараси сифатида “Айдар-Арнасой” кўллар тизими дирекцияси учун олишга мўлжалланган кемаларни лойиҳалаштириш ва қуриш даврида техник назоратни олиб бориш мақсадида Россия Федерациясининг Тюмень шаҳридаги “Судосервис” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузилганини айтиш жоиз. Унга кўра, 2 та ўзиюрар кеманинг техник лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиб, эксперт хулосаси берилди. Айни пайтда “Тюменсудокомплект” ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан кемаларнинг қобиқ қисми қурилмоқда. 

Бундан ташқари, “Термиз дарё порти” масъулияти чекланган жамияти томонидан 400 тонна юк ташишга мўлжалланган баржанинг техник ҳужжатлари келишиб олиниб, қуриш ишларига киришилди. Ҳозирги кунда баржанинг мустаҳкамловчи ички конструктив қисмлари, таг қисми, борт ва саҳна қобиқларини стапелда йиғиш ишлари якунланмоқда.

Яқин орада соҳадаги бошқа ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумотлар беришни режалаштирганмиз.

Сайтимизни кузатиб боринг.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn