Наврўздан сўнг Иссиқкўлга поездда бориш мумкин
  • 10 Февраль 2018

Наврўздан сўнг Иссиқкўлга поездда бориш мумкин

Ўтган йилда 2018 йил баҳорида Тошкентдан Иссиқкўлга темир йўл қатнови очилиши ҳақида хабар берилганди. Ана шу йўналишдаги “Тошкент –– Балиқчи – Тошкент” поезд қатнови шу йил 22 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилади.

Бу ҳақда “Қирғиз темир йўллари” миллий компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қатнов ҳафтасига бир марта бўлади. Поезд 22 март куни Тошкентдан йўлга чиқса, 23 март куни Балиқчига етиб боради. 24 март куни бу шаҳардан ортга қайтади ва 25 март куни пойтахтга кириб келади. Ушбу поезд таркибида 7 та йирик вагон, 3 та плацкарт вагони ва вагон-ресторан жой олган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn