Тошкентда қиймати 1,4 миллиард бўлган янги техно-мажмуа қурилади
  • 05 Февраль 2018

Тошкентда қиймати 1,4 миллиард бўлган янги техно-мажмуа қурилади

Майдони 50 гектар бўлган мазкур мажмуа ҳудудида бизнес-маркази, турар жойлар, таълим, тижорат ташкилотлари, илмий текшириш институтлари ва бошқа объектлар жойлаштирилади.

Уларнинг барчаси “ақллли” технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш орқали амалга оширилади.

Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси Тошкентда, умумий қиймати 1,4 млрд доллар бўлган High Tech City — юқори технологияли мажмуа — қурилишини бошлади.

“High Tech City” юқори технологияли мажмуаси қурилишини бошлаш учун иккала томондан ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳ лойиҳани амалга ошириш учун жой танлаш масаласини ўрганади ва унинг барча босқичларини назорат қилиб боради.

Кореялик мутахассислар Тошкентда шаҳар қурилиш ишларини таҳлил қилиб, амалга оширилаётган — “Tashkent City” ва “ақлли” шаҳар Нурафшон лойиҳалари билан танишиб чиқишди.

 

POSCO Daewoo — халқаро гигант корпорацияси бўлган POSCOнинг шўъба корхонаси бўлиб, у халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади. Компания нафақат Корея Республикаси, балки бутун дунё миқёсида катта қурилиш тажрибасига эга.  

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn