Хитой компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион долларлик сармоя киритади
  • 12 Декабрь 2017

Хитой компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион долларлик сармоя киритади

Хитойнинг Хенан провинциясидаги «Wanbang» компанияси раҳбарияти шу йилнинг 5-12 декабрь кунлари мамлакатимизда бўлди.

«Henan Wanbang Selected Supply Chain Management Co.Ltd», Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “Озиқ-овқат холдинг” ўртасида 15дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Қишлоқ хўжалиги, жумладан,чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, кўпайтириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт, импорт ва реэкспорт қилиш каби йўналишлардаги ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 500 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинади. Унга асосан, Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 10 000 гектарлик ҳудудда логистика марказлари, қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш объектларини барпо этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда етиштирилган 100 000 тонна мошни Хитойга экспорт қилиш режаси ҳам бор.

Маълумот учун, “Wanbang” компанияси Женгжоу шаҳрида 40000 кв.м майдонда жойлашган, улгуржи савдога мўлжалланган энг йирик озиқ-овқат логистика марказини барпо этган. Ушбу логистика марказида 6500 корхона фаолият юритади. Марказда 150000дан ортиқ одам турли маҳсулотлар билан савдо қилиб, улар учун турли қулайликлар ҳамда логистика маркази ёнида кўп қаватли апартаментлар барпо этилган.  Компания 50дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилиб келади. У Хитой озиқ-овқат бозорининг 37 фоизини эгаллаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn