Ўзбекистон ва Россия ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 фоизга кўпайди 
  • 09 Декабрь 2017

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 фоизга кўпайди 

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ташқи савдо айланмаси жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш турлари кенгайганлиги ҳисобига кўпайди.

Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига қараганда,  2017 йил январь — сентябрь  ойларида Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 фоизга 2,4 миллиард долларгача кўпайган.

"Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо шериги ҳисобланади. Асосан шу йилда ўзаро савдонинг диверсификацияси ҳисобига эришилди. Шу йил якуни бўйича ташқи савдо айланмасини 5 миллиард долларга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда", — деб айтди элчи.

Унинг сўзларига кўра, вазифани амалга ошириш учун Россия ва Ўзбекистон шерикларида мавжуд бўлган салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш ва савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни давом эттириш зарур. 

Соддалаштирилган божхона расмийлаштириви — "яшил йўлак" жорий этилиши натижасида Россияга тўқимачилик маҳсулотлари ва мева сабзавотларни етказиб бериш ҳажми кўпайишига эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистонга Россия минтақасидаги бизнес ташрифлар сони сезиларли даражада ортди. Жумладан, 2017 йил бошидан республикага Россиянинг 29 та вилоятидан 21 та бизнес ташрифи амалга оширилди. Уларда 160 дан ортиқ Россия компаниялари қатнашди. 

Ўтган йилда  Ўзбекистонга 19 та ташриф амалга оширилиб, уларда Россиянинг 23 вилоятидан 122 та компания иштирок этганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn