Ўзбекистон ипакчилари Европа бозорларини забт этади
Ўзбекистон ипакчилари Европа бозорларини забт этади Пресс-служба МИД Узбекистана
  • 09 Декабрь 2017

Ўзбекистон ипакчилари Европа бозорларини забт этади

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қайта ишлаш корхоналари мутахассислари, юртимизда кўзга кўринган модельер-дизайнерлар Вена шаҳрида ўтказилган Ўзбек-Европа ипакчилик форуми ва ипак либослари намойишида муваффақиятли иштирок этди.

Италия, Испании, Германия, Венгрия, Словакия, Россия, Туркия каби давлатлар вакиллари иштирок этган форумда Ўзбекистонлик дизайнерларнинг ипак матолардан яратган миллий ва замонавий либослари кенг намойиш этилди. Улар хорижликларда катта қизиқиш уйғотди. 

— Ўзбекистонда ипакчилик саноати жадал ривожланмоқда, — дейди  Италия ипак ассоциацияси раҳбари Стефано Витали. — Айни вақтда бир қанча Италия компаниялари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ниятини билдирмоқда. Шу боис  яқинда бир гуруҳ ишбилармонларимиз Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон  ипак хом ашёси ишлаб чиқаришда Хитой ва Ҳиндистондан кейинги учинчи ўринда туради. Кейинги йилларда соҳага қаратилган алоҳида эътибор туфайли ипак  хом ашё ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш  соҳаси янада юксалди.  Эндиликда  тайёр маҳсулотларни экспортини ривожлантириш, айниқса, Европа бозорларини забт этиш мўлжалланмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn