2018 йилдан UzCard DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатади
  • 07 Декабрь 2017

2018 йилдан UzCard DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатади

UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатади. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар қилмоқда.

"UzCard" банклараро тўлов тизими жорий йилнинг 3-чорагида DUET ("оффлайн") карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий сони 14,2 минг транзакциядан иборат бўлиб, 16,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу вақт оралиғида банклараро транзакцияларнинг умумий сони 1,9 млн. бўлиб, миқдори эса 1,06 трлн. сўмни ни ташкил қилган.

Қайд этилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилди.

Жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 млн. пластик карта ишлаб чиқарилган. Бу 2-чорак кўрсаткичидан 54,2 % кўп демакдир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn