Конверсион карталардан фойдаланиш бўйича чекловлар бекор қилинди
  • 06 Декабрь 2017

Конверсион карталардан фойдаланиш бўйича чекловлар бекор қилинди

Жисмоний шахслар томонидан хориждаги банкоматларда нақд пул ечиш бўйича кунлик ва ойлик меъёрлар, шунингдек, конверсион карталар ёрдамида тўловлар амалга ошириш бўйича чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабар бермоқда.

Конверсион карталар билан даволаниш, таълим ва бошқа операцияларни бажариш учун Ўзбекистондаги банкдан тўғридан-тўғри ҳужжатлар (инвойс) асосида амалга ошириш мумкин.

Конверсион карталар ёрдамида меҳмонхоналар, авиачипталар, онлайн-дўконларда ва бошқа товарлар ва хизматларни харид қилиш мумкин.

Илгари, валюта сотиб олиш учун мўлжалланган конверсион карталар фақат хорижда тўловларни амалга ошириш ва чекланган миқдорда нақд пул ечиб олинар эди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn