Сертификат ва рухсатномалар, фитосанитар сертификатлари маълумотларини қоғоз кўринишда қабул қилиниш тўхтатилади
  • 05 Декабрь 2017

Сертификат ва рухсатномалар, фитосанитар сертификатлари маълумотларини қоғоз кўринишда қабул қилиниш тўхтатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5 – банди билан масъул вазирлик ва идораларга ташқи савдо йўналишида тақдим этилган сертификатлар ва рухсатномалар ҳақидаги маълумотларни “Ягона ойна” унификацияланган божхона ахборот тизимига ўз вақтида, тўлиқ киритилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросини таъминлаш, ташқи савдо фаолияти қатнашчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, ортиқча буюрократик тўсиқларга барҳам бериш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, сертификат ва рухсатномалар, шу жумладан фитосанитар сертификатлари маълумотлари “Ягона ойна” ахборот тизимига киритилмаган ҳолатда уларни қоғоз кўринишда қабул қилиниши тўхтатилади.

Қуйида “Ягона ойна” унификацияланган божхона ахборот тизими электрон манзиллари келтирилган.

Сертификатлаш идоралари учун VPN манзил: http://10.0.9.118

Ташқи фойдаланувчилар учун интернет манзил: sw.customs.uz

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn