"Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” Ўзбекистон — Хитой халқаро кўргазмаси иш бошлади
"Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” Ўзбекистон — Хитой халқаро кўргазмаси иш бошлади Ҳасан Пайдоев олган сурат.
  • 05 Декабрь 2017

"Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” Ўзбекистон — Хитой халқаро кўргазмаси иш бошлади

Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқ Республикасининг Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши ҳамда “ExpoContact” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида “Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси иш бошлади.

Унда икки давлатнинг 40 дан зиёд компаниялари томонидан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, тиббиёт, энергетика саноати учун зарур жиҳозлар, тайёр маҳсулотлар намойиш қилиниб, хизматлар таклиф этилаяпти.

Халқаро кўразма павильонларига келтирилган барча жиҳоз ва маҳсулотлар замонавий ҳамда энергия тежамкор, инновацион ишланмаларга таянилган ҳолда ишлаб чиқарилган. Масалан, Хитойнинг “Jing Ri” компанияси цехларида тобланган ойналарга ана шундай баҳо бериш мумкин. Негаки, компания вакили Чжу Яннинг айтишича, улар ишлаб чиқараётган қурилишбоп ойналар иссиқ ва совуққа чидамли. Ҳар қандай шароитда рангини йўқотмайди. Шовқин қайтарувчан.

“Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмасида иштирокчиларга ўзаро мулоқот қилиш, тажриба алмашиш ва истиқболи алоқалар ўрнатиш учун зарур шарт-шароит яратиб берилмоқда.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn