Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди  
Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди   findhoalaw.com
  • 05 Декабрь 2017

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди  

Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Низомга мувофиқ лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан қабул қилинади.

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:

1) лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ариза: ариза берувчи - юридик шахснинг номи, жойлашган жойи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; ариза берувчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият тури;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорининг нусхаси;

3) тузилган ҳамда харидор ва сотувчи имзолаган шартноманинг нусхаси. 

Ариза берувчидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn