Ташқи бозорда ҳам талаб юқори
  • 29 Май 2014

Ташқи бозорда ҳам талаб юқори

Яқин-яқингача ички бозорда хорижий компаниялар ёрлиғи туширилган пойабзалларга талаб кучли эди.

Эндиликда эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юқори сифатли оёқ кийимлари чет элда ҳам тобора харидоргир бўлиб бораяпти.
Хусусан, Ургут туманидаги “Камонгарон” қўшма корхонаси маҳсулотлари қисқа муддатда ташқи бозордан мустаҳкам жой эгаллади. Ҳозир бу ерда меҳнат қилаётган 80 нафар маҳаллий ишчи-мутахассис томонидан 30 турдаги пойабзал тайёрланаяпти.
— Бундай муваффақиятларга технологик линияларимизни босқичма-босқич модернизация қилиш орқали эришаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Фахриддин Алибеков. — Натижада маҳсулотларимизнинг тенг ярми чет давлатларга экспорт қилинмоқда. Яқинда техник ва технологик янгиланишлар туфайли хотин-қизлар учун  янги турдаги оёқ кийимлари ҳамда спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирдик.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn