Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризм таъминланади 
  • 27 Ноябрь 2017

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризм таъминланади 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрь куни "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Ушбу қарор билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси ва ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Концепция хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар идораларининг тузилмасини такомиллаштиришга ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек қарор билан Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари Ички ишлар бошқармалари тузилмаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини тузиш назарда тутилмоқда.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларининг асосий вазифаси сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, сайёҳларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ҳисобланади. 

Бошқармалар биринчи навбатда малакали ва хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан таъминланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn