Барқарор ва кафолатли таъминот
  • 24 Ноябрь 2017

Барқарор ва кафолатли таъминот

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва хорижга экспорт қилишга ихтисослаштирилган “Жиззах улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамиятида сиғими 1200 тонна бўлган замонавий музлаткич ишга туширилди.

— Бир миллиард тўрт юз тўқсон миллион сўмлик сармоя эвазига барпо этилган мазкур мажмуа 12 камерага эга бўлиб, уларнинг ҳар бирида 100 тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асл ҳолида сақлаш мумкин, — дейди корхона раҳбари Баҳриддин Астанов. — Ҳозир вилоятдаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар, шахсий томорқа эгаларидан шартнома асосида маҳсулотлар қабул қилиб, қиш-баҳор мавсуми учун жамғараяпмиз. Бу эса аҳолини барқарор ва кафолатли озиқ-овқат билан таъминлаш имконини беради. 

Вилоятдаги мавжуд замонавий музлаткичларда сақланаётган сара маҳсулотларни нафақат ички бозорга етказиб бериш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш борасида аниқ амалий ишлар олиб борилмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn