Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди
  • 23 Ноябрь 2017

Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди

Нукус туманидаги “Алишер — Санжар” фермер хўжалиги кўп тармоқли субъектлар сирасига киради. Яқинда бу ерда 150 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига тикувчилик цехи ишга туширилди.

— Хитойдан 10 та замонавий тикув машинасини олиб келдик, — дейди корхона раҳбари Гулзира Жалғасбаева. — Айни пайтда чеварларимиз томонидан катталар ва болалар учун буюртма асосида ўн турдаги трикотаж кийимлар тайёрланмоқда.

“Ali-San” савдо белгиси билан ички бозорга чиқарилаётган корхона маҳсулотларига талаб кун сайин ортмоқда. Бу эса фермер хўжалигининг навбатдаги истиқболли лойиҳалари рўёбига кенг йўл очаяпти.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn