Икки босқичли модернизация
  • 23 Ноябрь 2017

Икки босқичли модернизация

— Россиялик ҳамкорларимизнинг таклифига кўра, 70 фоизи пахта, 30 фоизи синтетик тола аралашмасидан иборат калава ип ишлаб чиқараяпмиз, — дейди Китоб туманидаги “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Аъзам Мирзаев.

Туркия, Буюк Британия каби давлатларнинг йирик корхоналарига ҳам маҳсулот етказиб бериш борасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйган мазкур ишлаб чиқариш субъекти ипларидан бир неча турдаги пишиқ газлама тайёрлаш мумкин. 

Бош муҳандиснинг таъкидлашича, жамият маҳсулотлари жаҳон бозорида рақобатдош. Германиядан олиб келинган илғор йигирув ускуналари шарофати билан эндиликда ишлаб чиқариш ҳажмини 2500 тоннага етказиш мўлжалланмоқда. 

Эътиборли жиҳати, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида корхонанинг 1 миллион 903,5 минг АҚШ долларилик маҳсулоти экспорт қилинди. Модернизациялаш жараёнининг иккинчи босқичида қўшимча замонавий йигирув технологиялари олиб келиш кўзда тутилган. Бу эса яна 200 дан зиёд иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn